Криштиану Роналду келажакдаги режалари ҳақида фикр билдирди

Nozimov Nig'monxo'ja
23 окт 2023, 09:14
“Ал Насср” ҳужумчиси Криштиану Роналду яқин йиллар учун режа тузиб қўйган.

“Мухлислар мени бахтли қилишмоқда ва мен ҳам уларга шундай жавоб бермоқчиман. Жорий ва келаси мавсум аниқ футбол ўйнайман. Кейин кўрамиз. Танамга қулоқ соламан ва кейин қарор қабул қиламан. Доим чўққида туришим учун қаттиқ меҳнат қиламан”,-деди Роналду.

Эслатиб ўтамиз, Роналдунинг саудияликлар билан 2025 йилга қадар бўлган шартномаси бор. У жорий мавсум барча мусобақаларда 12 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 12 та гол ва 6 та голга узатма бор.

Ўхшаш янгиликлар


Nozimov Nig'monxo'jaМуаллиф
Манба: championat.com