UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  20 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  6 01:26Русланбек Жиянов: “Йўлимиздан чиққан жамоани мағлуб этишимиз керак”   0 01:15ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда!  9 00:44"Бунёдкор" собиқ футболчиси "Барселона"га янги мураббий тавсия қилди  6 00:27ПСЖ ёзда Ямал учун улкан миқдордаги сумма таклиф қилмоқчи  4 23:50Колумбияда ўйин пайти футболчига пичоқ улоқтирилди  0 23:34Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак"  12 23:01U-23 Осиё кубоги. Кувайт Малайзияни мағлуб этиб, "D" гуруҳида учинчи ўринни эгаллади  0 22:31Осиё кубоги. Вьетнам йирик ҳисобда мағлуб этилди. Кейинги рақиб - Саудия Арабистони  151 22:11Қирғиз Республикасида Марказий Осиёдаги энг йирик стадион қурилиши бошланди  30 21:55"Барселона" президенти "Реал"га қарши ўйинни такрор ўтказишни талаб қилмоқчи  17 21:38Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"  4 21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  12 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  5

Криштиану Роналду: "Ҳозир "Юве"да қолиш ёки қолмаслигим муҳим эмас" Янгиликлар

Криштиану Роналду: "Ҳозир "Юве"да қолиш ёки қолмаслигим муҳим эмас"

"Ювентус" ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Турин клубидаги келажаги тўғрисида фикрлари билан ўртоқлашди.

"Мен 18 ёшимдан буён энг юқори даражада ўйнайман, ўзим ҳақимдаги миш-мишлар мени ташвишлантирмайди. "Ювентус"да қолишим ёки кетишим ҳозирги пайтда энг муҳими эмас. Бор эътиборимни терма жамоамга қаратганман, чунки бундай даражадаги турнирлар ҳар куни ўтказилавермайди.

Бу менинг бешинчи Европа чемпионатим, лекин ўзимни худди илк Евро'даги каби ҳис қиляпман. Биз ҳозир 2016 йилга қараганда ёшроқ жамоамиз. Беш йил олдингидан яхшироқ ёки ёмонроқ даражада эканлигимизни фақат рақобат кўрсатиб беради. Индивидуал даража жиҳатдан ўн йил олдинги Роналдуга ўхшамайман", – дея таъкидлайди форвард.

Олдинроқ 36 ёшли португалиялик ҳужумчи ёзги трансфер ойнасида Турин клубини тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди. Футболчига "Манчестер Юнайтед" ва ПСЖ қизиқиш билдирмоқда. Аммо ҳеч бир клуб Роналдуга ҳозирда "Ювентус"да оладиган маошни тўлашга тайёр эмас (бир мавсум учун 31 миллион евро).

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика