UZ

Сўнгги янгиликлар

12:482 йил аввал Ўзбекистонни ютган Саудия Арабистони таркиби қанчалик ўзгарган?   5 11:35Биринчи лига. "Пахтакор-79"га иккинчи турда ҳам техник мағлубият ёзилди  1 11:15"Оқ бўрилар" қаршисида яна "яшил лочинлар". Арабча ҳисоб-китобга нуқта қўйиш вақти келди  7 10:45Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум  6 10:19Микель Артета Лондон дербисидаги ғалабадан сўнг нималар деди?  4 09:51«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  13 09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  10 08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  31 08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0 08:29Почеттино «Арсенал»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубият сабабини айтди  5 08:20ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Ал Айн" 2:1  1 08:15U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 3:0   2 08:04Италия Кубоги. «Ювентус» — дастлабки финалчи  0 07:38Осиё кубоги. Бугун футзалчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради  4 01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  27

Крис ван Пуйвельде болалар футболи мутахассислари учун тақдимот ўтказди Янгиликлар

Крис ван Пуйвельде болалар футболи мутахассислари учун тақдимот ўтказди

Бельгия футбол федерацияси Техник бўлим бошлиғи Крис ван Пуйвельде бугун ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов билан учрашиб, юртимизда болалар ва ўсмирлар футболини ривожлантириш маслалари бўйича суҳбат ўтказгани ҳақида аввал хабар бергандик.

Бугун куннинг иккинчи ярмида Крис ван Пуйвельде юртимиздаги болалар ва ўсмирлар футболи бўйича мутахассислар учун тақдимот ўтказди.

Тақдимотда ЎФФ масъул ходимлари, юртимизда болалар ва ўсмирлар футболи бўйича фаолият олиб бораётган мутахассислар ва ОАВ ходимлари иштирок этишди.


Крис ван Пуйвельде Бельгияда йиғилганларга болалар футболи ва оммавий футболни ривожлантириш бўйича Бельгия тараққиёт моделини ва тажрибасини Ўзбекистонда тадбиқ қилиш, юртимиздаги мусобақалар ва футбол тадбирларида селекция ишларини такомиллаштиришда Бельгия ва Европа мамлакатлари тизимини йўлга қўйиш масалалари ҳақида сўз юритди.

Тадбир давомида йиғилганлар ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб олишди. Крис ван Пуйвельде "Пахтакор", "Локомотив", "Бунёдкор" стадионларига ташриф буюриб, бу ердаги инфратузилма, яратилган шароитлар билан яқиндан танишиши режалаштирилган.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика