Крауч: "Хьюзнинг фикрича, мен 40 ёшгача футбол ўйнай олар эканман"

Aslanov Jasurbek
24 дек 2016, 12:12
"Сток Сити" ҳужумчиси Питер Краучнинг сўзларига кўра, у 35 ёш бўлишига қарамай фаолиятини якунламоқчи эмас ва бу борада уни жамоа бош мураббийи Марк Хьюз ҳам қўллаб-қувватлайди.

"Фаолиятимни бошлаганимда, футболчилар 31-32 ёшида бутсаларини михга илишган. Аввалгидек ҳар куни шуғулланяпман ва бундан роҳатланяпман. Гол уришдан яхшироқ нарса йўқ. Ҳеч қачон тезкор футболчи бўлмаганман. Футболчилик фаолиятини 40 ёшида якунлаган мураббий Марк Хьюз билан суҳбатлашдим. Унинг фикрича, мен ҳам шу ёшгача ўйнашим мумкин" - дейди Крауч.

Жорий мавсумда Крауч АПЛнинг 9-та учрашувида майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Telegraph

Сўнгги янгиликлар

Барча ›