

"Буқалар" "Женоа"да ўйнаётган форвард Жанлука Скамаккага қизиқишмоқда. 22 ёшли италияликнинг трансфер ҳуқуқи "Сассуоло"га тегишли.
"Сассуоло" спорт директори Жованни Росси клуб Скамаккани келаси мавсумда ҳам олиб қолишини билдирди.
"Скамаккага Европанинг кўплаб топ-клублари қизиқмоқда. Ҳали Россиядан қизиқиш ҳақида ҳеч нарса дея олмайман.
Ҳар қандай ҳолатда ҳам, биз келажаги бор футболчимизни "Женоа"даги ижарадан сўнг "Сассуоло"да келаси мавсум кўп ўйин амалиёти бериб олиб қолмоқчимиз", - дейди Росси.
Скамакка жорий мавсум А Серия доирасидаги 26та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол уришга эришди.



