Крамарич "Хоффенхайм" билан шартномани узайтирди
17 авг 2018 17:23
Янгиликлар
Крамарич "Хоффенхайм" билан шартномани узайтирди
"Хоффенхайм" ҳужумчиси Андрей Крамарич клуб билан шартномасини узайтирди.
Келишув 2022 йилнинг 30 июнигача мўлжалланган.
Хорватиялик футболчи сўнгги мавсум Бундеслиганинг 34та учрашувида 13та гол урди ва 6та голли пас берди. Бундан ташқари, Андрей Крамарич Россияга қарши ЖЧ-2018 чорак финал баҳсида гол уришга эришди.
Фикрлар