UZ

Сўнгги янгиликлар

17:01"Байер" "Ливерпуль" футболчисини 30+5 млн фунт эвазига трансфер қилмоқда  0 16:38Деку: "Нико Уильямс "Барселона"га ўтмоқчи. Биз у билан шартнома имзолашга ҳаракат қиламиз"  0 16:13"Навбаҳор" ОКМКни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 15:51Пеп "Ман Сити"нинг совринсиз мавсуми ҳақида: "Сиз буни хоҳлаган бўлардингиз, лекин бу ҳақиқат эмас. Англия Суперкубогини қўлга киритдик! Бу етарли эмас, лекин биз ютдик"  1 15:23Гулер: "Алонсо қўл остида ўзимни "Реал"нинг муҳимроқ футболчиси сифатида ҳис қиляпман"  2 14:58"Челси" Жексон бўйича қарор қабул қилди  2 14:27"Арсенал" Хато билан музокара ўтказди  4 13:55"Реал" мухлислари учун хушхабар  3 13:21"Арсенал" жамоанинг эҳтимолий янги ўйинчисидан хафа  2 12:52"Тоттенхэм" 45 млн евролик харидни амалга ошириши мумкин  1 12:12Санчо Италиянинг қайси клубига ўтмоқчи?  1 11:41Мэйсон Маунт АПЛнинг бошқа клубига ўтади?!  1 11:10"Манчестер Сити" АПЛ стартига қадар таркибни қисқартирмоқчи  6 10:35Сергей Лушчан: "Мен фамилияга эътибор бермайман, ўйинчиларнинг ҳаракатини кузатаман"  12 10:13Миржалол Қосимов: "ФИФА кунлари жамоамиз фойдасига ишламади"  5

Кўзгуда бундеслига 2013-2014 ёхуд навбатдаги турда чемпион номи аниқ бўладими? Янгиликлар

Кўзгуда бундеслига 2013-2014 ёхуд навбатдаги турда чемпион номи аниқ бўладими?

Рекордлар, Рекордлар ва яна Рекордлар!
Гап қайси жамоа ҳақида кетаётганини аллақачон сезган бўлсангиз керак. Ҳа, биз яна ўша "Бавария" хусусида сўз юритмоқчимиз. Ёдингизда бўлса бундеслига тур превьюларидан бирида ушбу жамоанинг мартдаёқ чемпионлик шохсупасига кўтарилиши мумкин экани ҳақида маълумот берган эдик. Бугун эса "Голливуд ФК"нинг қачон ва қандай қилиб навбатдаги чемпионликка эришиши мумкин экани билан сиз – азиз бундеслига мухлисларини янада яқинроқ таништирмоқчимиз.

Мана 4500 дақиқа ҳам ўтибдики, мюнхенликлар мағлубиятга учрамаяптилар. Жамоа деярли ҳар бир турда зафар қучмоқда ва галдаги чемпионлик учун дадил қадам ташламоқда. Қизиқ жиҳати шундаки, Мюнхен супер-клуби навбатдаги турдаёқ 2013-2014 мавсумдаги Германия чемпиони деган номга сазовор бўлиши мумкин. Бунинг учун эса…



Бу воқеа қандай амалга ошиши билан қуйида батафсилроқ таништириб ўтамиз:
"Бавария" 26-турдаёқ чемпион бўлади. Агар…
• Мюхенликлар "Майнц"ни мағлуб этишса ва иккинчи ҳамда учинчи поғоналарда келаётган "Боруссия" Дортмунд ва "Шалке 04" жамоалари мағлубиятга учрашса. Чунки 25-турдан кейин "Бавария" ҳисобида 71 очко мавжуд. Иккинчи ўринда келаётган "сариқ-қоралар" эса 48 очко жамғаришган. "Шалке 04" ҳисобида 47 очко бор. Демак, биринчи ва иккинчи поғоналарда бораётган жамоалар орасидаги фарқ 23 очкони ташкил қилмоқда. Бундеслигада 34 та тур учрашувлари ўтказилишини инобатга олсак, 26-турдан сўнг 8 та тур қолади, холос. Агар тахминимиз тўғри чиқиб, навбатдаги турда фақат "Бавария" зафар қучадиган бўлса, "Боруссия Д" билан ўртадаги фарқ 26 тани ташкил этади. Қолган 8 та турнинг ҳаммасида ғолиб чиқса ҳам "Боруссия" "Голливуд ФК"га ета олмайди.

"Бавария" 26-турда чемпионликни деярли нақд қилиб қўяди, агар…



• Пеп Гвардиола шогирдлари мазкур турда ғалаба қозонишса, "Боруссия" Дортмунд мағлуб бўлса ва "Шалке 04" ғалаба қозонса. Нега?! Чунки "Шалке 04" Брауншавгда зафар қучса, "Бавария" билан ўртадаги фарқ 24 очкога етади. Олдинда турган 8 та турда "кўклар" жамоаси 24 очко жамғариб Мюнхен жамоасига етиб олиши мумкин, аммо бундай тўплар фарқи билан ушбу вазифани уддалаб бўлармикан… Боиси "Бавария" 25-турдан кейин +62 тўплар нисбатини қайд этмоқда. Рақибда эса бор-йўғи +12!

"Бавария" 27-турда чемпионликни қўлга киритади. Агар…
• "Бавария", "Боруссия Д" ва "Шалке 04" триоси 26-турда ғалаба қозонишса ҳамда "Бавария" 27-турда ҳам зафар қучса. Агар шундай бўладиган бўлса, дортмундликларниг ҳам, гелзенкирхенликларнинг ҳам ғалабаларининг умуман аҳамияти бўлмайди. Боиси "Бавария" 27 турда ҳам ғалаба қозонса,таъқибчилар билан фарқ 23 талигича қолади. Ўзингиз тушуниб турганингиздек, 7 та турнинг ҳаммасида зафар қучиб ҳам 23 очколик фарқни йўққа чиқриб бўлмайди.



"Бавария"нинг келаётган турда "Майнц"ни ҳеч қандай қийинчиликсиз мағлуб этишига менимча ҳамма ишонади. Демак, миллионлаб мухлисларнинг энг севимли жамосига айланиб улгурган "Бавария" катта эхтимол билан бир ҳафтадан сўнг навбатдаги чемпионлик шохсупасига кўтарилади.

Ҳа айтганча, "Бавария" бу сафар 23-марта бундеслига чемпионлик лаганини кўтаради. Агар...!

Агар сиз- у биз мазкур жамоанинг ғалабасига ишонсак, азиз мухлислар!

Зохиржон Акрамхонов тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика