UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  56 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  2 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  0 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  10 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  9 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  20 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  6 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  8 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  5 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  1 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  43 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95

Козак: "Мағлубиятдан кейин футболчилар тунги клубга борганини билганимдан сўнг, терма жамоадан кетдим" Янгиликлар

Козак: "Мағлубиятдан кейин футболчилар тунги клубга борганини билганимдан сўнг, терма жамоадан кетдим"

Теглар :  Ян Козак
Словакия терма жамоаси собиқ бош мураббийи Ян Козак нега миллий терма жамоани тарк этгани ҳақда гапириб берди.

"Швецияга қарши баҳс тайёргарлигига ҳалақит бермаслик учун изоҳ беришни истамагандим. Чехларга қарши баҳсдан сўнг ухлай олмадим, икки марта ўйинни томоша қилиб, футболчиларга юзландим. Мартин Дубравка, Михал Шулла, Владимир Вайсс, Станислав Лоботка, Милан Шкриньяр, Норберт Дьембер ва Любомир Шатка тунги клубга йўл олишибди.

Нима бўлаётганини тушуниш учун Мартин Шкртел ва Марек Гамшик билан учрашдим. Иккаласи ҳам ҳайрон бўлди. Машғулотдан сўнг, буни тушунишга ҳаракат қилдим. Футболчиларнинг кўзига қараб, нега бундай қилганини сўрадим. Дубравка "Ньюкасл"да оғир дамларни бошидан ўтказаётганини, Вайсс нега борганини билмаслигини айтди. Лоботка эса "Сельта"даги оғир тақвимни баҳона қилиб, дам олишга муҳтожлиги ҳақида гапирди. Шкриньяр ҳам шундай деди, хафсалам пир бўлди. Шатка эса шунчаки дўстлари билан бирга кетганини айтди.

Менда ўзимни ҳеч нарса бўлмагандек тутиш ёки футболчиларни терма жамоадан ҳайдаш варианти бор эди, аммо Словакия терма жамоаси келажагини Дубравка, Шкриньяр, Лоботка ва Вайссиз тасаввур қила олмайман. Шу сабабли ўзим кетишга қарор қилдим. Федерация президентига қўнғироқ қилдим, аммо сабабини тушунтирганим йўқ. Бу футболчилар билан Швецияга боришни истамадим" - дейди Козак.

Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика