Ковач инглиз клубида ишлашдан бош тортди

Omonjon To`xtamirzayev
29 мар 2023
"Вольфсбург" бош мураббийи Нико Ковач "Тоттенхэм" бошқарувини қўлга олишдан бош тортди.

"Шпорлар" аввалроқ Антонио Контени ишдан бўшатишди. Лондон клуби Ковачни таклиф қилиш борасида немис клуби билан мулоқотга киришмоқчи эди, лекин мутахассиснинг ўзи бундай вариантдан бош тортди.

Аввалроқ бошқа бир германиялик мураббий "Тоттенхэм"ни бошқаришни истамаганди.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: vfl-wolfsburg.de