

Коутиньонинг трансфери эълон қилинганидан сўнг "Камп Ноу" яқинида "Барселона"нинг охирги требли билан боғланадиган ўша машхур қора мушук пайдо бўлди.

Эслатиб ўтамиз, ана шу машхур қора мушук Ла Лига 2014-2015 йилги мавсумининг биринчи турида "Барселона" - "Элче" (24 август, 2014 йил) учрашувида майдонга югуриб чиққан эди. Ўша мавсум якунда "кўк-анорранглилар" учта мусобақада ғалаба қозониб требл қайд этишган эди.


Хўш, "Барселона" бу йил ҳам требл қайд эта оладими?



