Коутиньо "Эвертон" ўйинчисига айланиши мумкин

Alisher
28 апр 2021, 16:04
"Барселона" ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин.

28 ёшли футболчининг хизматларига "Эвертон" раҳбарияти қизиқиш билдирмоқда. Мерсисайдликлар Филиппенинг трансфери учун 40 миллион евро ажратишга тайёрлар.

Эслатиб ўтамиз, Коутиньо "Барселона"га 2018 йилнинг қишида "Ливерпуль"дан ўтган эди. Унинг "кўк-анорранглилар" билан тузган шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Футболчи жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 12та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 2та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Football365

Сўнгги янгиликлар

Барча ›