Костас Манолас: «Бенатия - бу тарих, мен эса «Рома»нинг келажагиман»

Narzulla Saydullayev
14 сен 2014
Грециялик ҳимоячи Костас Манолас «Рома» сафига қўшилганидан хурсанд.
«Бенатия? У ажойиб ўйинчи. Бироқ энди у тарих, мен эса келажакман.

Мехдининг ўрнини билинтирмасликка ва жамоани янги ғалабалар сари бошлаб боришга ҳаракат қиламан. «Рома»га бор кучимни бераман.

«Эмполи»ни мағлуб этиш муҳим эди. Энди ЕЧЛни яхши бошлаш керак, ЦСКАга қарши ўйиндан 3 очко кутаяпмиз», — дейди грек.

Манолас Италия чемпионатининг дастлабки икки турида ҳам майдонга тушди. «Рома» ҳозирга қадар биронта гол ўтказиб юбормади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru