UZ

Сўнгги янгиликлар

13:56"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди  0 13:32Гвардиола Канселунинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 13:05"Шеффилд Юнайтед" АПЛ антирекордини ўрнатди  0 12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   5 12:04"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишган  0 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0 11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  9 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  8 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  13 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  11 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  6 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  6 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  5 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  6 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  6

Коста-Рика Сувонда шуғулланяпти Янгиликлар

Коста-Рика Сувонда шуғулланяпти

Ўзбекистон терма жамоаси ўртоқлик учрашувлари ўтказиш учун айни дамда Жанубий Кореяда бўлиб турибди.

Терма жамоамиз Кореядаги дастлабки ўртоқлик ўйинида Камерунни 2:0 ҳисобида таслим этди, Шарқий Осиёдаги иккинчи рақибимиз Шимолий Америкадан ташриф буюрган Коста-Рика бўлади.

Луис Фернандо Суарес бошчилигидаги Коста-Рика терма жамоаси ҳам ўртоқлик ўйини ўтказишга улгурди. Улар Жанубий Кореяга қарши баҳс ўтказиб, 2:2 ҳисобида дуранг қайд этишди. Сеул шаҳридаги учрашувдан сўнг Коста-Рика жамоаси Ўзбекистон билан бўладиган баҳс учун Сувонга етиб келди. Шимолий америкаликлар кеча "Suwon World Cup" стадиони ёнида жойлашган машғулот майдонида шуғулланишди.

Коста-Рика сафида жароҳатланганлар йўқ, барча футболчилар машғулотда тўлиқ қатнашишди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон - Коста-Рика учрашуви 27 сентябрь Тошкент вақти билан 11:00да бошланади.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика