UZ

Сўнгги янгиликлар

08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  5 08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0 08:29Почеттино «Арсенал»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубият сабабини айтди  0 08:20ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Ал Айн" 2:1  0 08:15U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 3:0   1 08:04Италия Кубоги. «Ювентус» — дастлабки финалчи  0 07:38Осиё кубоги. Бугун футзалчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради  2 01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  26 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  10 01:26Русланбек Жиянов: “Йўлимиздан чиққан жамоани мағлуб этишимиз керак”   2 01:15ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда!  14 00:44"Бунёдкор" собиқ футболчиси "Барселона"га янги мураббий тавсия қилди  7 00:27ПСЖ ёзда Ямал учун улкан миқдордаги сумма таклиф қилмоқчи  5 23:50Колумбияда ўйин пайти футболчига пичоқ улоқтирилди  0 23:34Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак"  12

Коста-Рика Сувонда шуғулланяпти Янгиликлар

Коста-Рика Сувонда шуғулланяпти

Ўзбекистон терма жамоаси ўртоқлик учрашувлари ўтказиш учун айни дамда Жанубий Кореяда бўлиб турибди.

Терма жамоамиз Кореядаги дастлабки ўртоқлик ўйинида Камерунни 2:0 ҳисобида таслим этди, Шарқий Осиёдаги иккинчи рақибимиз Шимолий Америкадан ташриф буюрган Коста-Рика бўлади.

Луис Фернандо Суарес бошчилигидаги Коста-Рика терма жамоаси ҳам ўртоқлик ўйини ўтказишга улгурди. Улар Жанубий Кореяга қарши баҳс ўтказиб, 2:2 ҳисобида дуранг қайд этишди. Сеул шаҳридаги учрашувдан сўнг Коста-Рика жамоаси Ўзбекистон билан бўладиган баҳс учун Сувонга етиб келди. Шимолий америкаликлар кеча "Suwon World Cup" стадиони ёнида жойлашган машғулот майдонида шуғулланишди.

Коста-Рика сафида жароҳатланганлар йўқ, барча футболчилар машғулотда тўлиқ қатнашишди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон - Коста-Рика учрашуви 27 сентябрь Тошкент вақти билан 11:00да бошланади.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика