UZ

Сўнгги янгиликлар

04:45Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 1:1 (Пенальтилар 3:4)   0 04:40Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Бавария" - "Арсенал" 1:0   0 04:35ОЧЛ. "Ал Айн" - "Ал Ҳилол" 4:2   0 04:25U-23 Осиё кубоги. Вьетнам - Кувайт 3:1   0 02:50ЕЧЛ. "Реал Мадрид" пенальтилар сериясида "Ман Сити"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди! Финал остонасидаги рақиб - "Бавария"  378 01:56ЕЧЛ. Киммихнинг голи "Бавария"ни ярим финалга олиб чиқди  32 01:00"Манчестер Юнайтед" форварди ёзда клубни эркин агент мақомида тарк этади  2 23:54Малайзия ОТЖ бош мураббийи: "Бугун мусобақанинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнадик"  0 23:35U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Малайзия 2:0   0 23:24ОЧЛ. "Ал Айн" кутилмаганда ярим финалнинг илк ўйинида "Ал Ҳилол"ни мағлуб этди  17 23:22"Манчестер Сити" — "Реал". Таркиблар маълум  28 23:05Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Австралия 3:2   1 22:50Абдувоҳид Неъматов: "Мусобақани ажойиб тарзда бошлаб олдик"  2 22:33"Порту" уч йилга еврокубоклардан четлатилиши мумкин?!  0 22:12Улуғбек Ҳошимов: "Ҳужумчи позициясига 3-4 футболчи даъвогарлик қилмоқда"  1

Коста-Рика бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши ўйинда мутлақо бошқа жамоани кўрасиз" Янгиликлар

Коста-Рика бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши ўйинда мутлақо бошқа жамоани кўрасиз"

Коста-Рика бош мураббийи Луис Фернандо Суарес Ўзбекистонга қарши бўлажак учрашув ҳақида фикр билдирди.

"Жанубий Корея йиғинига олиб келинган 26 нафар футболчимизнинг барчаси майдонга тушиш имкониятига эга. Шу боис, эртага Жанубий Кореяга қарши ўйин билан таққослаганда мутлақо бошқа таркибни тақдим этамиз. 

Ўйлашимча, шундай қилсак, адолатдан бўлади. Қолаверса, бу биз учун муҳим, сабаби ҳар бир футболчининг имкониятини кўриш ва уларнинг ҳолатини кўздан кечириш лозим. 

Шунингдек, мен ўз услубимни яратишим ҳамда таркибни аниқлашим учун энг яхши йўл — бу уларнинг рақибларга қарши ўйинларини кузатиш", – деди Суарес.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳамда Коста-Рика ўртасидаги назорат беллашуви эртага Тошкент вақти билан 11:00 да старт олиши режалаштирилган.

Хуан Пабло Варгас: "Ўзбекистон билан учрашув осон ўтмаслиги аниқ"

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика