UZ

Сўнгги янгиликлар

18:43"Манчестер Юнайтед" ва "Атлетико" "Болонья" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 18:27Суперлига. "Қизилқум" – "Локомотив". Таркиблар маълум  0 18:01Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» таркиблари маълум  0 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  5 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  4 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  1 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  1 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  7 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2

Коста-Рика бош мураббийи: "Мундиал учун таркибга хатто Кейлор Навас каби футболчилар ҳам кира олмаслиги мумкин" Янгиликлар

Коста-Рика бош мураббийи: "Мундиал учун таркибга хатто Кейлор Навас каби футболчилар ҳам кира олмаслиги мумкин"

Жанубий Корея ҳамад Коста-Рика терма жамоалари ўртасидаги баҳсдан (2:2) сўнг меҳмонлар устози Луис Фернандо Суарес ўйин ҳақида фикр билдирди.

"Бу биз учун муҳим баҳс эди, чунки Қатардаги ЖЧга оз вақт қолди. Жамоам яхши ўйин кўрсатди. Дастлабки дақиқаларда қийналдик, бироқ иккита гол уриб, қониқарли натижа қайд этдик. Бу учрашув орқали жамоамнинг камчиликларини кўриб олдим. Янгиларни синовдан ўтказдим ва улар ўзини яхши томондан кўрсатишди.

Ҳар бир вазиятда ғолиб чиқишга ҳаракат қилдик. Мақсадимиз - дастлабки 20 дақиқада ҳимояда ишончли ўйнаб, қолган вақт давомида тартибли ўйин кўрсатиш эди. Жоэл Кэмпбеллни қўрқмасдан фойдали ҳужумчи дея оламан, унинг ҳаракатлари мени хурсанд қилди. Иккита гол ура олганимиздан мамнунман.

Ёшларимизнинг ўйинига ижобий баҳо бераман. ЖЧга 26 футболчини олиб кетиш керак, шу сабабли асосий таркибга туша олмаганлар ҳам яхши формада бўлиши керак. Шундай ўйинларда ёшларни ишга солсак ЖЧда осонроқ бўлади.

Қатардаги ЖЧ учун якуний таркиб? Бу ҳақида гапиришга эрта. Футболчилар билан яқиндан танишиб олганман, аммо улар мундиал олдидан яхши формада бўлишадими? Хатто Кейлор Навас каби футболчилар ҳам таркибга кирмай қолиши мумкин" - дейди Коста-Рика терма жамоаси бош мураббий Луис Фернандо Суарес.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика