UZ

Сўнгги янгиликлар

21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  59 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  4 21:14U23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  390 20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни таъқиқлади  1 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  3 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  17 19:23Максим Шацких: "Асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман"  6 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1. Highlights  0 19:05Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо кўрсатган ўйинимиздан хафаман"  2 19:02Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" 2:3. Highlights  0 18:45Ўзбекистон Кубоги. "Арал" "Цемент"чига "хоҳлаганича" гол урди, "Қўқон-1912" "Жиззах"ни ютолмади ва гуруҳда қолиб кетди  2 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд – илк финалчи, Тожикистон 3-ўрин учун ўйнайди  6 18:30Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" "Сўғдиёна"га мағлуб бўлди, лекин кейинги босқичга йўлланма олди  36 18:26Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Металлург" муроса кўчасини танлади  10 17:57Ўзбекистон олимпия термаси "Халифа" стадионига етиб келди!  11

Коста-Рика бош мураббийи: "Мундиал учун таркибга хатто Кейлор Навас каби футболчилар ҳам кира олмаслиги мумкин" Янгиликлар

Коста-Рика бош мураббийи: "Мундиал учун таркибга хатто Кейлор Навас каби футболчилар ҳам кира олмаслиги мумкин"

Жанубий Корея ҳамад Коста-Рика терма жамоалари ўртасидаги баҳсдан (2:2) сўнг меҳмонлар устози Луис Фернандо Суарес ўйин ҳақида фикр билдирди.

"Бу биз учун муҳим баҳс эди, чунки Қатардаги ЖЧга оз вақт қолди. Жамоам яхши ўйин кўрсатди. Дастлабки дақиқаларда қийналдик, бироқ иккита гол уриб, қониқарли натижа қайд этдик. Бу учрашув орқали жамоамнинг камчиликларини кўриб олдим. Янгиларни синовдан ўтказдим ва улар ўзини яхши томондан кўрсатишди.

Ҳар бир вазиятда ғолиб чиқишга ҳаракат қилдик. Мақсадимиз - дастлабки 20 дақиқада ҳимояда ишончли ўйнаб, қолган вақт давомида тартибли ўйин кўрсатиш эди. Жоэл Кэмпбеллни қўрқмасдан фойдали ҳужумчи дея оламан, унинг ҳаракатлари мени хурсанд қилди. Иккита гол ура олганимиздан мамнунман.

Ёшларимизнинг ўйинига ижобий баҳо бераман. ЖЧга 26 футболчини олиб кетиш керак, шу сабабли асосий таркибга туша олмаганлар ҳам яхши формада бўлиши керак. Шундай ўйинларда ёшларни ишга солсак ЖЧда осонроқ бўлади.

Қатардаги ЖЧ учун якуний таркиб? Бу ҳақида гапиришга эрта. Футболчилар билан яқиндан танишиб олганман, аммо улар мундиал олдидан яхши формада бўлишадими? Хатто Кейлор Навас каби футболчилар ҳам таркибга кирмай қолиши мумкин" - дейди Коста-Рика терма жамоаси бош мураббий Луис Фернандо Суарес.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика