UZ

Сўнгги янгиликлар

20:52Аморим Фернандеш ва Майну "Ньюкасл"га қарши ўйнамаслигини маълум қилди  0 20:21"Хоразм" Аббосжон Отахонов билан шартномани узайтирди  0 19:55ОЧЛ-2. "Ал Аҳли" - "Андижон" (матнли трансляция)  27 19:28"Ливерпуль" спорт директори Салоҳнинг агенти билан музокара ўтказади, футболчи эса Африка Кубогида  0 19:00"Шунчаки, мен кучлилик қилдим". Это'О ва терма жамоа бош мураббийи ўртасидаги жанжал, иккита қайднома... Барчаси ҳақида батафсил гаплашамиз  0 18:47МЮ Семеньога таклиф билан чиқди, аммо рақобатчилардан кўпроқ тўлашга тайёр эмасди  0 18:26Фабрегас "Реал" ҳақида: "Барча футболчилар ўйнашга лойиқ, Алонсонинг вазифаси қийин бўлса керак"  2 17:50Риисе Клопп ҳақида: "Уни терма жамоа мураббийи сифатида кўряпман"  0 17:15МЮ ёзда "Олд Траффорд"ни "ремонт" қилмоқчи  0 16:35Перес Винисиуснинг "Реал"дан кетишини истамайди. Мадридликлар вингер билан шартномани иложи борича тезроқ узайтирмоқчи  5 16:00ПСЖ Луис Энрике билан уникал шартнома имзоламоқчи. Вазият аслида қандай?  0 15:42Игорь Сергеевнинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  22 15:21"Арсенал", "Ньюкасл", "Челси" ва Дортмунд "Боруссия"си "Марсель"нинг 18 ёшли ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  0 14:44"Фенербахче" президентининг кокаинга топширган тести мусбат чиқди  2 14:20Топ-клубда ўйнамай туриб, АПЛнинг асосий кашфиётларидан бирига айланган футболчи ҳақида  1

«Косонсой»да тараддуд давом этмоқда... Янгиликлар

«Косонсой»да тараддуд давом этмоқда...

Сизга яхши маълумки, “Косонсой” жамоаси айни кунларда мамлакат биринчилигига қизғин ҳозирлик кўрмоқда.

Тўғри айрим сабаларга кўра жамоамиз Ўзбекистон кубоги мусобақасида иштирок этмаган бўлсада апрель ойининг дастлабки ҳафтасида бошланажак 1-лига турнирига тайёргарлик жараёнини ўтказмоқда. Ҳозирда жамоамиз маҳаллий футболчилар билан бирга бир қатор тажрибали футболчилар машғулотларда иштирок этишмоқда. Хусусан, Сардор Теляков, Даврон Исоқов, Сардор Асқаров, Муҳаммад Расулов, Мурод Холмонов  каби ўнлаб тажрибали футболчилар ҳам жамоамиз сафида кўрикдан ўтишмоқда. Футболчиларимизни айни кунларда Абдулвосит Азизов, Меҳмон Солихўжаев,  Шуҳарт Бозоров ва Олимхон Турсунхўжаевдан иборат мураббийлар штаби шуғуллантириб туришмоқда.

Клубимизга тегишли бўлган “Марказий” ўйингоҳ жорий таъмирдан чиқарилди ва янги мавсумга шай ҳолатга келтирилди.

Айтганча, ўтган йилги таркибдан Азиз Маткаримов, Сардор Сотиболдиев, Абдураззоқ Жўраевлар “Цементчи”да, Ислом Имоилов “Обод”да, Азизбек Мамазоитов ва Мирғофур Абдулбоқиевлар “Навбаҳор”да ўз фаолиятларини давом эттиришадиган бўлишди. Ўз навбатида биз уларга омад тилаб қоламиз...

Шу ўринда айтиш жоизки жамоамиз айни кунга келиб ПФЛ аъзолик бадалидан мавжуд бўлган қарздорликга барҳам берган ва бу борадаги турли миш-мишларга ўрин қолмади.

Шундай экан, мухлисларимиз жорий мавсумда ҳам севимли жамоамиздан чиройли ва  мазмунли футбол кутиб қолишади. Эслатиб ўтамиз, “Косонсой” дастлабки 2 учрашувни сафарда, аниқроғи Бухорада (“Нурафшон” ва “Ғиждувон”) ўтказади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика