Космин Оларио: "Локомотив" билан ўйинни 0:1 ҳисоби билан бошладик"
27 фев 2017 18:17
Янгиликлар
Космин Оларио: "Локомотив" билан ўйинни 0:1 ҳисоби билан бошладик"
"Локомотив" - "Ал Аҳли" ўртасидаги Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 2-тур учрашувидан кейин меҳмонлар устози Космин Оларио матбуот-анжуманида қатнашди.
"Учрашувни 0:1 ҳисоби билан бошладик десак ҳам бўлади. Чунки тезкор гол ўтказиб юбордик. Шу боис барча режаларимиз ўзгариб кетди. Биз ўзимизга келишга ҳаракат қилдик. Хатодан сўнг иккинчи голни ҳам ўтказиб юбордик. Шундан сўнг биз ўз ўйинимизни кўрсата олмадик. Бу баҳс бизга дарс бўлди. Бугунги ғалаба билан "Локомотив"ни табриклайман. Энди эътиборни "Ал Таавон" билан баҳсга қаратамиз", - дейди Космин Оларио.
- 10 ва 99-рақамдаги футболчиларни қуролсизлантиргач жамоанинг ўйини чиқмади. Бунга қандай қарайсиз?
- Гарчи рақиб ўйинчилари бу икки футболчини ёпиб қўйишган бўлса ҳам биз вазият яратдик. Бундан муаммо бўлмади.
- Аҳмад Ҳалил Тошкентга келди лекин майдонга тушмади. Бунга сабаб нима?
- Уни майдонга туширишга уриндик. Аммо жароҳати бунга имкон бермади.
- Исмоил Ҳаммади ҳам майдонга тушмади...
- Исмоил эса охирги ўйинларда яхши ўйнай олмаяпти. Қачон ўзига келса шундай майдонга тушади.
- "Истиқлол" ва "Локомотив"нинг фарқини айта оласизми?
- Иккала жамоа ҳам яхши жамоа. Уларнинг фарқи "Ал Аҳли" бўлди. "Истиқлол"ни мағлуб этдик, "Локомотив"га эса ютқаздик.
Нарзулла Сайдуллаев

Фикрлар