UZ

Сўнгги янгиликлар

13:13Кунде уч марта кеч қолиб, захирада қолиб кетгани учун "Барселона" ходимларидан ёрдам сўради  2 12:57Анчелоттининг рад жавобидан сўнг Бразилия терма жамоаси мураббийлигига асосий номзод ўзгарди  0 12:27Суперлиганинг 8-турида ишлайиган ҳакамлар билан танишинг  0 10:50«Байер» Алонсонинг ўрнига Испаниядан бошқа мураббий топди  0 10:22Анчелоттининг навбатдаги жамоаси қайси бўлиши очиқланди  6 09:25«Барселона»га қарши учрашувда қизил карточка олган «Реал» футболчиларининг тақдири маълум  22 08:57Луис Энрике Лондондаги ғалаба ҳақида фикр билдирди  3 08:26Артета мағлубиятдан сўнг нималар деди?  12 08:05ЕЧЛ. ПСЖ биринчи ўйинда ғалаба қозонди, "Арсенал"нинг голи ҳисобга олинмади  5 07:58Анчелоттининг Бразилия билан келишуви барбод бўлиши мумкин, Нега?  7 07:30Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади  1 01:54ЕЧЛ. ПСЖ Лондонда "Арсенал"ни таслим этди  102 00:30Вадим Абрамов: "Ҳар қандай ҳолатда ҳам биринчи ўринда қоламиз"  2 00:15"Ал Аҳли" "Ал Ҳилол" устидан ишончли ғалаба қозониб, Элит ОЧЛ финалига йўл олди!  31 23:50Февзи Давлетов: "Афсуски, йўл қўйган иккитагина хатомиз туфайли мағлуб бўлдик"  1

Космин Оларио: "Биз бонуслар ҳақида эмас халқимиз ҳақида ўйлаяпмиз" Янгиликлар

Космин Оларио: "Биз бонуслар ҳақида эмас халқимиз ҳақида ўйлаяпмиз"

Осиё Кубоги-2015 гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган Ўзбекистон ва Саудия Арабистони учрашуви олдидан ташкил этилган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унинг биринчи қисмида Саудия Арабистони бош мураббийи Космин Оларио ва Омар Ҳавсави иштирок этди.

"Мельбурн" стадиони матбуот анжумани хонасига чамаси 20 нафарга яқин журналист ташриф буюрган. Мураббий ва футболчи стадионга бироз кечикиб етиб келишди. Матбуот анжумани тахминан 10 дақиқа кечроқ бошланди.

- Эртанги ўйиндан нималар кутаяпсиз?

"Асслому алайкум. Эртанги ўйин асабий ўтмайди. Тўғри бу учрашув плей-оффга чиқадиган жамоа номини аниқлаб беради. Бизни дуранг натижа ҳам қониқтиради. Ўтган икки баҳсда яхши ўйнагандик. Насиб қилса сўнгги турда ҳам шундай яхши ўйнашни истаймиз. Бор кучимизни ишга солиб чорак финалга чиқмоқчимиз", - деб гап бошлади Космин Оларио.

 "Эртага Ўзбекистонга қарши жуда қийин ўйин кутиб турибди. Биз фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. Олдинги икки баҳсда яхши иштирок этдик. Тўғри дуранг ҳам бизни кейинги босқичга олиб чиқади, лекин ғалаба қозониб чорак финалга чиқмоқчимиз", - дейди Омар Ҳавсави.

- Дастлабки икки ўйинда икки хил ўйин услубини қўлладингиз. Ўзбекистон билан баҳсда қайси услубни қўллайсиз?

- Шогирдларим қандай ўйнаш кераклигини билишади. Уларга кўп нарсани ўргатишнинг ҳожати йўқ.

 - Охирги икки ўйинда ҳимояда жуда яхши ўйнадингиз. Эртага ҳам ҳимояда яхши ўйнай оласизми?
Омар Ҳавсави: -
Қисқа вақт давомида ўйинга тайёрландик. Ўзгаришлар бўлмаса керак. Олдинги ўйинлардаги каби яхши ҳаракат қилишга уринамиз.

- Ўйинларда таркибни тез-тез ўзгартириб турасиз. Бунинг сабаби нима?

- Мен доим рақибга қараб таркиб танлайман. Баъзан рақиб кучли бўлади, баъзан кучсизроқ. Бу нормал ҳолат деб ҳисоблайман.

- КХДРга қарши ўйинда ғалаба қозондинглар. Шу ўйин ҳақидаги фикрларингиз...
Омар Ҳавсави: -
Биз мухлисларни бахтли қилган бўлсак хурсандмиз. Кейинги босқичга чиқиб уларни янада хурсанд қилишни истаймиз.

- Австралия ёки Жанубий Кореядан бири чорак финалда тўқнаш келиши мумкин. Қайси бири қулай рақиб? Ўзбекистонга қарши ўйинда иккита ҳужумчи билан ўйнайсизми?

- Ҳозирча кейинги босқич ҳақида эмас эртанги баҳс ҳақида ўйлаяпмиз.

Икки ҳужумчини тушуриш ҳақида эртага ҳал қиламан. Бу борада ҳозир ҳеч нима дея олмайман. Аниғи шуки биз ғалаба учун ўйнаймиз.

- Терма жамоага яқинда келдингиз. Саудия Арабистонига кўникиб қолдингизми?

- Мураббийлик иши оғир шу боис ҳамон ўрганишда давом этаяпман.

- Матбуотда чиққан Саудия Арабистони терма жамоаси чорак финалга чиқса ҳар бир футболчига катта пул мукофоти тақдим этилиши ҳақидаги хабарлар қанчалик тўғри?

- Бу хабарни эшитганим йўқ. Бонус ҳақида эмас Саудия Арабистони халқини хурсанд қилиш ҳақида ўйлаяпмиз.

- Осиё Кубогида 4-4-2 тактикасида ўйнадик. Бу бизга мос тактиками?

- Биз рақибга қараб тактика танлаймиз. Эртага қандай тактикада ўйнашимизни эртага кўрасизлар.

- Агар жамоа гуруҳдан чиқса Саудия Арабистони терма жамоасида кўп вақт ишлайсизми?
- Мураббийлик тақдири жуда ўзгарувчан эртага нима бўлишини билмайман.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика