UZ

Сўнгги янгиликлар

17:07U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта  0 16:58Кварацхелия янги мавсум "Барселона" футболчисига айланиши мумкин  1 16:32"Оч бўрилар" овга чиқмоқда  6 16:30Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1 (матнли трансляция)  2 16:26Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" - "Сўғдиёна" 1:3 (онлайн ҳисоб)  11 16:25Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912", "Арал" ва бошқа жамоалар ўйинлари давом этмоқда  2 16:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистондан мағлуб бўлган Вьетнам Қирғиз Республикасига ҳам ютқазди  5 15:59U-23 Осиё Кубоги. Индонезия Корея Республикасини мусобақадан чиқариб юборган драматик ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:40Ўзбекистон футзал МТЖ Эронга қарши қандай либосда ҳаракат қилади?  1 15:13ПСЖ Франция чемпионати рекордини ўрнатди  1 14:49"Порту" Сержиу Консейсау билан шартномани узайтирди. Унга "Милан" қизиқаётганди  0 14:21АПЛ жамоалари "Шахтёр" ярим ҳимоячисига даъвогар  0 13:55Ўзбекистон U-23 термасининг Саудия Арабистонига қарши тахминий таркиби билан танишинг  54 13:50Футзал бўйича Осиё Кубоги. Афғонистон Ироқни уйига кузатиб қўйди  6 13:22Шенсни "Ювентус" билан шартномасини узайтиришдан бош тортди  6

Коррупцияга қарши давра суҳбатлари орқали курашамиз! Янгиликлар

Коррупцияга қарши давра суҳбатлари орқали курашамиз!

Бироз аввал Ўзбекистон Футбол Ассоциациясининг телеграм каналида хабар чиқди:

"Хабарингиз бор, ЎФАнинг масъул ходимлари томонидан 2021 йилги футбол мавсуми старти олдидан Ўзбекистон Суперлига ҳамда Про-лигада иштирок этувчи ҳар бир футбол клуби аъзолари учун келишилган ўйинларга қарши кураш мавзусида давра суҳбатлари ташкил этилиб, бу борада тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

ЎФА ишчи гуруҳи бугун Андижон вилоятидаги фаолиятини давом эттириб, "Андижон", "Андижанка" вакиллари ҳамда футбол ҳакамлари ва назоратчилари билан давра суҳбати ташкил этилди.

Суҳбат давомида 2020 йилда келишилган ўйинларга қарши кураш бўйича амалга оширилган ишлар сарҳисоби тақдим этилиб, 2021 йилда бу борада янада жиддий иш олиб борилиши маълум қилинди.

ЎФА ишчи гуруҳи Андижон шаҳрида жойлашган "Бобур арена" ўйингоҳининг ҳозирги ҳолати билан ҳам танишиб чиқди.

Шунингдек, ишчи гуруҳ Андижон шаҳар Бўстон даҳасида жойлашган вилоят болалар ва ўсмирлар футбол мактаби ҳудудида қурилаётган 60 ўринли ўқув-йиғин базаси билан яқиндан танишди. Андижон футбол ассоциацияси фаолияти ўрганилди ва ушбу ташкилотда меҳнат қилаётган ходимлар билан суҳбат уюштирилди".

Рости, бу хабарни ўқидим. Лекин, кулишни ҳам, йиғлашни ҳам билмай аросатдаман. Майли, олдинги гапларни унутамиз. Ҳозир эътиборимни тортган жиҳатлар ҳақида сизга ҳам маълумот бераман.

1. Эмишки, ЎФАнинг масъул ходимлари томонидан 2021 йилги футбол мавсуми старти олдидан Ўзбекистон Суперлига ҳамда Про-лигасида иштирок этувчи ҳар бир футбол клуби аъзолари учун келишилган ўйинларга қарши кураш мавзусида давра суҳбатлари ташкил қилиб, бу борада тушунтириш ишлари олиб бораётган экан. Бу нима, кимдир тушунтириб бероладими? Наҳот, шундай табаррук ташкилотдагилар футболдаги коррупцияни шу йўл билан тугата олишларига ишонишади?

Агар ҳақиқатан ҳам улар шу усул фойда қилишига ишонадиган даражада соддадил бўлишса, чин кўнгилдан битта маслаҳат бераман: коррупцияга қарши давра суҳбатлари билан эмас, айбдорларни жазолаш билан курашилади! (адашмасам, келишилган ўйинларда иштирок этган клублар ҳали жазоланмади)

2. ЎФА ишчи гуруҳи бугун Андижон вилоятидаги фаолиятини давом эттириб, "Андижон", "Андижанка" вакиллари ҳамда футбол ҳакамлари ва назоратчилари билан давра суҳбати ташкил этибди. Таклиф: шу мавзуда журналистлар билан ҳам давра суҳбати уюштириб, етарлича маълумот берилсин, саволларимизга жавоб топайлик. Ўзимизга савол беришдан чарчадик-да. Илтимос! 

3. Яна, суҳбат давомида 2020 йилда келишилган ўйинларга қарши кураш бўйича амалга оширилган ишлар сарҳисоби тақдим этилиб, 2021 йилда бу борада янада жиддий иш олиб борилиши маълум қилинибди. Баракатопкурлар, ОАВ учун ҳам очилайлик. Сарҳисоб-у режалардан аввало халқ хабар топиши керак. Янглишмасам, халқ тўлаган солиқлар ҳисобидан молиялаштириладиган ташкилотда ишлаяпсизлар?

Албатта, ЎФА масьуллари футболни тозалаш учун олиб бораётган ишларини инкор қила олмаймиз. Лекин, ташкилотнинг ичкарига ёпилиб олгани, ОАВга жавоб қайтармаётгани амалга ошираётган ҳамма ишини йўқдек кўрсатяпти. Тушунинглар ахир, 21-асрнинг 21-йилида яшаяпмиз...

Фахриддин Рўзиев

Муаллиф :
Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика