Коронавирус халқаро ўртоқлик ўйинларига ҳам таъсир ўтказмоқда

Eldor Akmurzayev
10 мар 2020, 21:15
Немис футбол иттифоқи баёнотига кўра, Германия ҳамда Италия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик беллашуви мухлисларсиз ўтади.

Ушбу қарор мамлакатда коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида чиқарилган. Ҳозирда Германияда ушбу касаллик билан боғлиқ 1139 ҳолат аниқлангани айтилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Германия – Италия учрашуви 31 март куни, Нюрнберг шаҳрида бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: sport24