UZ

Сўнгги янгиликлар

02:26"Ювентус" Рэшфорд билан шартнома имзоламайди. Туринликларга МЮ форварди қизиқ эмас  0 00:40Роналду: "Агар "Манчестер Юнайтед" хўжайини бўлсам, ҳаммасини тўғирлайман"  3 00:12"Арсенал" — "Ипсвич Таун". Таркиблар маълум  0 23:42Роналду Саудия Арабистони чемпионатини Францияникидан кучли деб атади: "Лига 1да фақат ПСЖ бор, қолганлар ҳеч нарса эмас"  15 23:00Беллингем Globe Soccer Awards томонидан йил хавбеки деб топилди  1 22:38Роналду барча даврларнинг энг яхши тўпурари сифатида Globe Soccer Awards мукофотини қўлга киритди  5 22:32Globe Soccer Awards. Винисиус йилнинг энг яхши футболчиси  0 22:27Ямал Globe Soccer Awards томонидан йилнинг энг яхши ёш ўйинчисига бериладиган мукофотни олди  0 22:17Араб Кўрфази кубоги. ЖЧ саралашидаги рақибларимиз бўлмиш Қатар ва БАА гуруҳ босқичида қолиб кетишди  1 21:48Эрон Про лигаси. "Персеполис" иродали тарзда ғалабага эришди, Ўруновдан ассист  1 21:36Роналду Яқин Шарқда йилнинг энг яхши ўйинчисига бериладиган Globe Soccer Awards мукофотини олди  17 21:05"Реал" "Ливерпуль"ни расман огоҳ этди  8 20:34Феликс Туркияга йўл олиши мумкин?  0 20:04Аморим: "МЮ мураббийи ҳеч қачон ўзини хавфсиз ҳис қила олмайди"  1 19:37Расман: "Насаф"дан илк "юриш", Умарбек Эшмуродов қайтди  14

“Коронаинқироз”: дунё футболи таназзулдами? Янгиликлар

“Коронаинқироз”: дунё футболи таназзулдами?

Бутун дунёни қамраб олган коронавирус пандемияси жаҳон иқтисодиёти баробарида спорт оламига ҳам сезиларли таъсир ўтказмоқда.

Шу қаторда жаҳон футболи инқирозли даврга кириб бормоқда. Март ойи бошларида узоғи билан бир ойга мўлжалланган фавқулодда режаларни тузиб чиққан футбол ташкилотлари эндиликда камида бир йиллик молиявий эҳтиёт чораларини ишлаб чиқишмоқда ва, энг асосийси,ушбу режалар оптимистик прогнозлар асосида қурилмаяпди. Бугунга келиб деярли ҳамма давлатларда футбол мусобақалари тўхтаган, Евро-2020, Америка Кубоги-2020 кейинги йилга кўчирилди.

Сир эмаски, биринчи навбатда европа футболи асосий зарбани қабул қилди. Кўплаб агентликлар еврочемпионатларнинг ўтган давр мобайнида бой берилган даромадларини ва зарарларини ҳисоблаб чиқишмоқда. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ТОП-5 чемпионатлар ҳар ой ўрта ҳисобда 250 млн. евро зарар кўришмоқда ва бу рақам мавсум якунланмаган тақдирда камида 4 млрд. долларни ташкил қилиши тахмин қилинган. Бу сумманинг асосий қисми Англия премьер-лигасига тўғри келиши мумкин – 1,5 млрд.евро., энг ками Ла Лигага – 400 млн.евро. Табиийки, тижорат шартномалари кўп бўлган клубларнинг йўқотишлари ҳам кўпроқ бўлади.Телевизион ва реклама ҳуқуқлардан келиб тушадиган даромадлар (бу даромадларнинг асосий параграфи ҳисобланади) буткул тўхтаган. Телеканалларнинг кўраётган зарари ҳам кам эмас – биргина SkySports 1 млрд. евро йўқотмоқда. Иккинчи даромад манбаи бўлган чипталар ва атрибутикалар сотуви, ўйин куни турли коммерцион тушумлар энди йўқ. Италиянинг “Calcio e Finanza” агентлигининг хабарига кўра биргина “Ювентус” мухлислардан бир ойда 12 млн.евро топарди ва умуман, А Серия клублари қолган турларда мухлислардан келиши мумкин бўлган (фақат чипта сотуви) 28 млн.евродан айрилмоқда.

Етакчи клублар инқирозни олдини олиш учун бирламчи чора сифатида футболчилар ва клуб тизимида хизмат қилаётган ходимлар (стюардлар, қўриқлаш ҳамда сервис хизмати ва бошқа) маошларини 10-70 фоизгача қисқартиришни бошлашди.Одатда, бу жараён икки томоннинг розилиги билан амалга ошади, аммо вазият шуни тақозо этмоқдаки, клублар бир томонлама иш кўришни бошлашмоқда. Яқинда содир бўлган энг ғалати ҳолат Швейцариянинг “Сьон” клубига тегишли Сейду Думбия билан содир бўлди. Клуб аввал унинг маошини камайтиришга уринган, аммо рад жавобини олгач, ярим соатдан кейин WhatsApp орқали шартнома у билан бекор бўлганини эълон қилган. Англияда ҳам ишлар шунга қараб кетмоқда. Футболчилар ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган ташкилотлар (профсоюзлар) кўпроқ клублар томон ён босмоқдалар. Буни Чемпионшип ва Биринчи лигада кўриш мумкин.

Клублар, миллий чемпионатлар қатори футбол ташкилотлари ҳам талофат кўрмоқда. Биргина УЕФА Евро-2020 кейинги йилга қолдирилгани туфайли салкам 2 млрд. евродан куруқ қолди. Солиштириш учун келтирамиз: олдинги Европа чемпионатидан УЕФА 1.93 млрд.евро ишлаган, шундан 850 млн. соф фойдадир. Бундан келиб чиқадики, УЕФА президенти Александр Чефериннинг “коронаинқироз” оқибатларини юмшатиш учун Европа миллий чемпионатларига моддий кўмак кўрсатиш ғояси амалга ошмайдиганга ўхшайди. Худди шу ҳолат ОФКда ҳам кузатилмоқда. ОЧЛ ва ОФК кубоги ўйинлари тўхтаган ва, табиийки, ҳомийлик пул ўтказмалари музлатилган. Муаммонинг глобал аҳамиятга эга эканлиги эндиликда ФИФАнинг кескин ва кенг қамровли чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқишни тақозо этади.Биринчи навбатда, бундай ҳолатда қўлланиши мумкин бўлган чора бу ФИФАнинг клублар ва ассоцияциялар/федерацияларга молиявий кўмак иқтисодий фондини ташкил қилишдир. Футбол атрофидаги бошқа бирон бир ташкилот вазиятни енгиллаштиришга қодир эмас – телеканаллар, спорт кийимлари/анжомларига ихтисослашган брендлар ҳам миллардлаб зарар кўришмоқда.

Нима бўлганда яқин 4-5 йилда футбол аввалги ҳолатига келмайди. Барча ресурслар, биринчи навбатда тикланишга қаратилади. Трансфер бозори ҳам анча камбағаллашиб қолиши ҳам тайин. Дейлик Лаутаронинг “Барса”га, Санчонинг МЮга ёки Мбаппенинг “Реалга” ўтиши фақатгина миш-миш даражасида қолаверади. Бундан ҳам ёмони дунё футболи ривожланишдан маълум муддат тўхтайди. Чунки, футбол бу фақатгина трансфер ва ойликлар эмас. Стадионлар, машғулот базалари, академияларқурилиши камаяди ёки бутунлай тўхтайди, зеро молиявий барқарорсизлик ҳар қандай бизнесни иложсиз қилиб қўяди.

Хулоса ўрнида таъкидлаш жоизки, дунё футболи бошқа соҳалар каби бирлашадиган давр остонасида турибди. Балки шу баҳонада ақл бовар қилмас даражага келиб қолган трансфер қийматлари, агентларга тўланадиган тўловлар нисбатан мўтадил ҳолатга келар, бу эса ФИФА интилаётган ҳақиқий молиявий фейр-плейга асос солар. Нима бўлганда ҳам, бир нарса аниқ – биз яқин келажакда “перезагрузка”дан кейинги футбол гувоҳи бўламиз, унгача сабр қилишиз керак.
Инсон саломатлиги ҳар қандай ўйиндан азиз. Уйда қолинг!


Жасур Саломов

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика