UZ

Сўнгги янгиликлар

10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  0 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  0 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  3 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  2 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   4 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  17

Кўпчилик Ўзбекистон терма жамоасини европалик мураббий бошқаришини хоҳлаяпти (Сўровнома якунлари) Янгиликлар

Кўпчилик Ўзбекистон терма жамоасини европалик мураббий бошқаришини хоҳлаяпти (Сўровнома якунлари)

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш баҳсларидаги иштирокини анча барвақт тугатди.

Биз шу пайтгача иккинчи босқичдан деярли қийналмай ўтиб келгандик. Лекин бу сафар ўхшамади. Гуруҳ ўйинларини Саудия Арабистонидан сўнг иккинчи ўринда тугатган бўлсак-да, учинчи раундга йўл олиш учун бу етарли бўлмади. Натижада бош мураббий Вадим Абрамов истеъфога чиқарилди. 

Аслида шундай бўлиши кутилган ҳол эди, чунки одатда терма жамоа ўз олдига қўйилган миссияни бажара олмаса, биринчи навбатда мураббий ишдан кетади. Энди бўлса бош жамоамизни ким бошқаради деган савол кун тартибида турибди.

Телеграм каналимизга "Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги бош мураббийи ким бўлиши керак?" сарлавҳали сўровнома қўйгандик. Ўтган вақт давомида 14 мингдан зиёд мухлис сўровда қатнашиб, ўзларига маъқул вариантни танлашган. 

Сўровнома қатнашчиларининг деярли ярми, яъни 46 фоизи "Бизга европалик мураббий керак" вариантида тўхталган. Мураббийлар орасида энг кўп овоз йиғган Рўзиқул Бердиев бўлди. "Насаф" устози бу борада 29 фоиз овоз тўплади. Қуйидаги суратда сўровнома натижаларини келтириб ўтилган. Ким янги бош мураббийи бўлишини эса ЎФА ҳал қилади.

 

Навбатдаги бош мураббий ўзимиздан бўладими ёки четданми, буни яқин бир-бир ярим ой ичида билиб олсак ажаб эмас.

Рейтинг: +30   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика