UZ

Сўнгги янгиликлар

21:20Ральф Рангник "Бавария" у билан боғланганини тасдиқлади  0 20:55Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди  58 20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   1 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  2 19:30Тарихда илк бор Жаҳон чемпионатида Марказий Осиёдан 2 та терма жамоа иштирок этади  22 18:57Футзал. Таиланд чорак финалда Ироқни таслим қилди. Ярим финалдаги рақиб - Тожикистон  4 18:33Мбаппе ПСЖдан кетиши оқибатида 130 млн евродан воз кечиши мумкин  3 17:35"Спартак" собиқ устози "Милан"ни бош мураббийлигига асосий номзод   1 17:10«Сити»нинг икки асосий футболчиси «Брайтон»га қарши майдонга тушмаслиги мумкин  3 16:45«Атлетик»да 15 йил ўйнаган футболчи клубдан кетмоқда  3 16:21U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувида бизга таниш ҳакам ишлайди  21 16:04"Дон-дон-зики", хушчақчақ Кападзе — Ўзбекистон - Вьетнам учрашувидан 93 та расм  2 15:53Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  6 15:26АПЛда «Олтин қўлқоп» учун асосий даъвогар маълум бўлди  3 15:05"Фейеноорд" бош мураббийи топ-клублардан бирида иш бошлаши мумкин  4

Копа Америкада нега мухлис кам? Янгиликлар

Копа Америкада нега мухлис кам?

Теглар :  Копа Америка
Копа Американинг биринчи тур учрашувлари якунига етиб, иккинчи тур баҳслари бошланди.

Баъзи жамоалар сифатли ўйин билан хурсанд қилишди, деярли ҳар бир баҳсда шедевр голлар урилди, хатто қизиқарли воқеалар ҳам рўй берди. Бироқ стадионларда мухлислар камлиги ва ишқибозларнинг овози чиқмаётгани ҳаммасини зерикарли турнирга айлантиряпти.


Тўғри, ушбу мусобақа ўйинларига чиқарилган чипталар нархи қиммат, аммо мухлислар камлигига бошқа сабаблар ҳам бор. Бу қанчалик ғалати эшитилмасин, бироқ Америка Кубоги на бразилияликларда ва на бошқа мамлакат вакилларида катта қизиқиш уйғотмаяпти.


Бразилияликлардан бошлаймиз. Кўпчиликнинг фикрича, Бразилия аҳолиси футбол "жиннилари" ва уни ҳар куни кўришга тайёр, аммо аслида бундай эмас. Бразилияликлар футбол ўйнашни яхши кўришади, қайсидир клубни қўллаб-қувватлашади, уларнинг ҳар бири ўзини терма жамоанинг мухлиси деб ҳисоблайди. Лекин бу уларнинг ҳаммаси стадионга боради дегани эмас. Маҳаллий чемпионат ўйинларига ўртача 20 минг мухлис ташриф буюради (ареналар 44%га тўлади) ва айни дамдаги Копада ҳам натижа шундай.

Кўпчилик каби бразилияликларни машҳур номлар қизиқтиради. Бразилия лигасида чемпионлик учун курашаётган икки жамоа учрашуви 10-15 минг мухлис йиғиши мумкин. Аммо уч кун ўтиб бу жамоаларнинг бири дерби ёки Либертадорес кубогининг плей-оффида иштирок этса, ушбу баҳс ангшлаш бўлади ва чипталар қиммат бўлишига қарамай стадион ишқибозлар билан тўлади.


ЖЧ-2014га назар ташлайлик, бу турнир вақтида чипталар ҳозиргидан бир неча баравар қиммат эди, шунга қарамай ҳар бир учрашувга ўртача 55 минг ишқибоз ташриф буюрган. Чунки бразилияликлар бошқа одамлар каби жаҳон чемпионатига бошқача қарашади, бу сайёрамиздаги энг муҳим турнир, лекин Копа Америка ҳақида бундай деб бўлмайди.


Реклама ҳам бунда катта рол ўйнайди. ФИФАнинг рекламага ажратадиган бюджетини КОНМЕБОЛники билан солиштириш мумкин эмас. Жаҳон чемпионати билан ҳаммаси тушунарли, аммо хатто Конфедерациялар Кубоги (ЖЧ репетицияси) ўйинлари 50 мингдан ортиқ мухлисларни йиға олган! Такрорлаймиз, жамоалар машҳурлиги катта рол ўйнайди, бразилияликларга Испания ҳамда Италия ўйинини кузатиш мароқли. Уларга қўшни қитъадагиларни муҳокама қилиш қизиқ эмас.

Четдан келган мухлисларга тўхталамиз. Россияга ўнг минглаб жанубий америкаликлар келганини яхши эслаймиз ва шу жойда мантиқли савол пайдо бўлади: Нега улар ёр юзининг нариги четидаги мусобақага кўпчилик бўлиб боришадию, ўз қитъасидаги турнирда бундай байрам қилишмайди? Гап шундаки, ЖЧга борган кўплаб жанубий америкаликлар яхши пул топишади ва Европа ҳамда АҚШда истиқомат қилишади. Копа Америка уларга қизиқ эмас.


Жанубий Америкалик мухлислар борасида гапирадиган бўлсак, бу ерда ўзгача ньюанслар бор. Улар учун ҳам ЖЧ ҳаммасидан устун. Агар кимдир ўтган йили Россияга борган бўлса, Бразилиядаги турнирга йўл олмаган. Ғалати бўлиши мумкин, аммо ҳақиқатдан ҳам уларга ЖЧ билан солиштирганда Копа Америка қизиқ эмас. Турнир сўнгги йилларда ҳар тўрт йилда, деярли ҳар икки йилда ўтмоқда ва бу ҳам мухлислар ташрифига ўз таъсирини ўтказмоқда. Колумбия ва аргентиналиклар нега Бразилияга боришсин, ахир кейинги йил бу турнир уларнинг майдонларида ўтади. Бундан ташқари яна бир қизиқ сабаб, жанубий америкаликлар бу қитъадаги жамоаларининг ўйинидан зерикишган. Чунки ЖЧ саралашида 10та жамоа 2та даврада ўзаро баҳслар ўтказишади.


Плей-оффда мухлислар оқими кўпаяди, натижада ҳар бир баҳсга ўртача 25 минг ишқибоз ташриф буюради. Сўнгги Копа Америкаларда шундай натижа кузатилган.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика