Контенинг фикрича, "Тоттенхэм"нинг баъзи футболчилари комфорт зонани тарк этмоқчи эмас

Aslanov Jasurbek
21 мар 2023, 00:43
Антонио Конте "Тоттенхэм" футболчиларининг ишга бўлган муносабатидан норози.

Маълумотларга кўра, "Саутгемптон"га қарши баҳсдан (3:3) сўнг италиялик мутахассис жамоадан узоқ вақт кузатганлари ҳақида танқидий фикрлар билдирган.

Контенинг сўзларига кўра, "шпорлар"нинг баъзи вакиллари комфорт зонани тарк этишни хоҳламай, мураббий ким бўлишидан қатъий назар ҳозирги натижаларга кўникиб юрибди. Италиялик мутахассиснинг фикрича, клуб нотўғри маданият билан муваффақиятга эриша олмайди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports