Контега "Манчестер Сити" ҳимоячиси керак

Mirjalol Normatov
21 июн 2020
"Интер" "Манчестер Сити" ҳимоячиси Кайл Уокерни ёзги трансферлар ойнасидаги асосий мақсади қилиб белгилаб олди.

"The Sun On Sunday" хабарига кўра, "нерадзурри" бош мураббийи Антонио Конте таркибни кучайтириш мақсадида фақатгина АПЛ жамоаларидан футболчилар сотиб олишни истамоқда. 30 ёшли ҳимоячи ҳам навбатдаги нишон бўлиб турибди.

Аммо "шаҳарликлар" бош мураббийи Пеп Гвардиола ҳимоячининг хизматларидан узлуксиз фойдаланаётганлиги трансфернинг амалга ошишига тўсқинлик қилиши мумкин.

Ушбу мавсумда англиялик футболчи АПЛнинг 22 ўйинида 1 гол ва 2 ассист қайд этди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: The Sun On Sunday