

"Январда тўрт муҳим ўйинчи кетди, икки нафар янги футболчи келди. Ҳатто сон жиҳатдан қоғозда кучайиш ўрнига заифлашдик. "Тоттенхэм" тайёр эмас, ўса оладиган ўйинчилар қидирмоқда. Гап ҳам шунда", - дейди Конте.
"Тоттенхэм" ушбу қишда "Ювентус"дан Деян Кулушевскини ижарага олди ва 19 млн евро эвазига хавбек Родриго Бентанкурни харид қилди.
Жамоадан Деле Алли ("Эвертон") кетди, ижарага эса хавбеклар Жованни Ло Чельсо ("Вильярреал"), Брайан Хиль ("Валенсия") ва Тангай Ндомбеле ("Лион") йўл олишди.



