Конте "Торино"нинг уч ўйинчиси билан шартнома имзоламоқчи - Белотти, Синго ва Бремер

Alisher
4 ноя 2021, 17:16
"Тоттенхэм" бош мураббийи Антонио Конте "Торино"нинг уч ўйинчисига қизиқмоқда.

Италияликнинг қизиқишлари доирасидан ҳужумчи Андреа Белотти ва ҳимоячилар Вилфрид Синго ва Глейсон Бремер ўрин олди.

Кўпроқ қизиқишни Синго уйғотмоқда. Мутахассисга "Интер" - "Торино" (4:2) ўйинида унинг ҳаракатлари ёққан.

Сингонинг трансфер нархи 20-25 миллион еврога баҳоланмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Tuttosport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›