Конте қандай ҳолатда "Тоттенхэм"дан кетишга тайёр эканлигини айтди

Aziz Tukhtamuradov
5 янв 2023, 07:16
"Тоттенхэм" бош мураббийи Антонио Конте жамоани тарк этиши мумкинлиги ҳақида гапирди.

"Бу ердаги вазифам - "Тоттенхэм"нинг ишончли лойиҳасини қуриш, лигада ғалаба қозониш эмас. Ўшанда мен ўз ишимдан қониқаман. Натижа кўрсам, жамоада қоламан. Агар 100 фоиз ишончим комил бўлмаса, ишни шу ерда қолдираман", - деди Конте. 

Эслатиб ўтамиз, Конте 2021 йилнинг ноябридан буён "Тоттенхэм"да ишлаб келади. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.com