

"Асосий мақсадимиз - футбол ўйнаш. Биринчи 25 дақиқада Азар буни оёғига зарба қабул қилаверганидан бажара олмади. Мен ақлдан озмаганман ва зарбаларни ҳамма кўрди. У ўйинни бошидан охиригача зарба қабул қилди. Агар сен рақибга зарба бериш учун майдонга тушсанг, тактика ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас - буни футбол деб бўлмайди.
Кучли футболчиларни қўпол ўйин билан қўрқитишга ҳаракат қилишади ва ҳакамлар уларни ҳимоя қилишлари лозим. Азар кучли иродага эгалигини исботлади. Биринчи 25 дақиқадан сўнг футболчиларимиз тўпни қабул қилишмади, чунки ҳар сафар зарбадан хавфсирашди. Азар иродали футболчи. Бу кимнидир ҳайрон қолдириши мумкин, аммо уни жорий мавсумда ўрганиб чиқдим" - дейди Конте.



