Конте Иванович ва Кэхилларнинг хатосидан чарчади

Aslanov Jasurbek
26 сен 2016, 11:43
"Челси" бош мураббийи Антонио Конте жамоа ҳимоячилари Бранислав Иванович ва Гари Кэхиллнинг хатоларидан чарчади ва уларни захирага олишни, кейинроқ сотиб юборишни режалаштиряпти.

Кўклар АПЛдаги сўнгги баҳсда "Арсенал"га 0:3 ҳисобида мағлуб бўлишди. Ушбу ўйинда Кэхилл Алексис Санчесга гол совға қилди.

Контк Жон Терри ва Курт Зумаларнинг сафга қайтишини сабрсизлик билан кутмоқда. Бундан ташқари, мутахассис трансфер ойнасида ҳимоя чизиғини кучайтириш борасида изланишларини давом эттирмоқда. У Майкл Кин ("Бёрнли") ва Бен Гибсонларнинг ("Мидлсбро") ўйинини кузатяпти.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Daily Mail

Сўнгги янгиликлар

Барча ›