UZ

Сўнгги янгиликлар

09:05Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  1 08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  12 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  4 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  1 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  3 06:55U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 06:50U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  8 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  63 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  4 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  1 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  12

Конте: “Ғалабадан сармастман. “Интер”нинг аввалги шуҳратини тикладик” Янгиликлар

Конте: “Ғалабадан сармастман. “Интер”нинг аввалги шуҳратини тикладик”

“Интер” бош мураббийи Антонио Конте А Сериянинг навбатдаги турида “Сампдория” (5:1) устидан қозонилган ғалабадан кейин жамоасининг чемпионлиги ҳақида тўлқинланиб гапирди.

“Менга, футболчиларга, жамоамизнинг чемпионлигига эришишига ҳисса қўшган барча барчага бу улкан хурсандчилик бахш этади. “Интер” 11 йилдан буён чемпионликни орзу қилиб келди ва бу йил Скудетто учун ҳар галгидан бошқача курашди. 

Мухлисларимиз айниқса бу кунни анча орзиқиб кутишди ва биз уларни бахтли қила олганимиздан мамнунмиз. Байрамлар улашишда давом этамиз. Сўнгги 19 та учрашувнинг 16 тасида ғолиб чиқдик, 3 та дуранг қайд этдик. Бу ажойиб кўрсаткич.

Келажагимни муҳокама қилмоқчи эмасман. Мен айни пайтдаги ҳолатимиз ҳақида гапирмоқчиман. Қанча кўп тер тўкканимиз, заҳмат чекканимиз ўзимизга аён. Шу сабаб бугун чемпионликдан масрурмиз. Икки йил ичида биз ўша рақибларига қўрқув соладиган “Интер”ни қайта тиклай олдик.

Ўйлашимча, икки йиллик меҳнатимиз эвазига жамоа ҳар тарафлама ўз мавқеини тиклади. Жамоа раҳбарлари, мухлислар мендан нимани кутаётганини тушуниб тургандим. Уларнинг ишончини оқлаганимдан хурсандман. Бу йигитлар бундан яхшироқ ва кучлироқ бўлишларига кўзим етади. Улар ғолиблар ва бундан кейин янада ўсишда давом этишади”, дея Контенинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Sky Sport Italia.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика