UZ

Сўнгги янгиликлар

08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  4 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  0 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Файҳа" 3:1   0 01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  41 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   4 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  7 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  6 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  2

Конте: “Ғалабадан сармастман. “Интер”нинг аввалги шуҳратини тикладик” Янгиликлар

Конте: “Ғалабадан сармастман. “Интер”нинг аввалги шуҳратини тикладик”

“Интер” бош мураббийи Антонио Конте А Сериянинг навбатдаги турида “Сампдория” (5:1) устидан қозонилган ғалабадан кейин жамоасининг чемпионлиги ҳақида тўлқинланиб гапирди.

“Менга, футболчиларга, жамоамизнинг чемпионлигига эришишига ҳисса қўшган барча барчага бу улкан хурсандчилик бахш этади. “Интер” 11 йилдан буён чемпионликни орзу қилиб келди ва бу йил Скудетто учун ҳар галгидан бошқача курашди. 

Мухлисларимиз айниқса бу кунни анча орзиқиб кутишди ва биз уларни бахтли қила олганимиздан мамнунмиз. Байрамлар улашишда давом этамиз. Сўнгги 19 та учрашувнинг 16 тасида ғолиб чиқдик, 3 та дуранг қайд этдик. Бу ажойиб кўрсаткич.

Келажагимни муҳокама қилмоқчи эмасман. Мен айни пайтдаги ҳолатимиз ҳақида гапирмоқчиман. Қанча кўп тер тўкканимиз, заҳмат чекканимиз ўзимизга аён. Шу сабаб бугун чемпионликдан масрурмиз. Икки йил ичида биз ўша рақибларига қўрқув соладиган “Интер”ни қайта тиклай олдик.

Ўйлашимча, икки йиллик меҳнатимиз эвазига жамоа ҳар тарафлама ўз мавқеини тиклади. Жамоа раҳбарлари, мухлислар мендан нимани кутаётганини тушуниб тургандим. Уларнинг ишончини оқлаганимдан хурсандман. Бу йигитлар бундан яхшироқ ва кучлироқ бўлишларига кўзим етади. Улар ғолиблар ва бундан кейин янада ўсишда давом этишади”, дея Контенинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Sky Sport Italia.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика