Конте: "Диего Коста голларини мавсум охирига сақлаб қўйган"

Aslanov Jasurbek
22 апр 2017, 12:57
"Челси" бош мураббийи Антонио Контенинг таъкидлашича, Лондон жамоасининг сўнгги олтита учрашувида гол урмаган Диего Костадан ҳавотирда эмас.

"Коста учун ҳавотирда эмасман. У мавсум охири учун голларини сақлаб қўйган. Ҳозир гол урадиган вақт келди. Бу вазиятда босим керак, чунки чемпионатда ғолибликка даъвогар бўлсанг, у доимо бўлади. Олти, етти ёки саккизинчи ўринлар учун курашишдан кўра босимда бўлишни маъқул кўраман" - дейди Конте.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal