

Айни дамда лондонликлар "Наполи"нинг собиқ устози Маурицио Сарри билан музокараларни давом эттирмоқда. Томонлар оғзаки равишда келишувга эришган. Аммо "кўклар" "Наполи"га қанча маблағ тўлашни ҳал қила олмаяпти.
Олдинроқ "Челси" икки кун ичида янги бош мураббий номини эълон қилиши айтилаётганди. Агарда шу муҳлат ичида Саррининг "Челси"га ўтиш ишлари амалга ошмаса, Антонио Конте жамоада қолади.
Саррининг "Наполи"даги шартномасига кўра, унинг товон пули 8 млн еврога тенг.



