

Лондонликлар бош мураббийи Антонио Конте уэльслик футболчини ўз жамоаси таркибида кўрмоқчи. Хабар қилинишича, Контенинг шахсан ўзи раҳбариятдан ушбу трансферни амалга оширишни сўраган.
Аввалроқ, "Реал" асосий вақтини лазаретда ўтказадиган футболчини сотиб юбормоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.
Бэйл 2013 йилдан бери "Реал" сафаида ўйнайди. 28 ёшли футболчи ушбу мавсумда 10та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 4та голли узатма муаллифига айланди.




