Компани: "Жекога нисбатан қўполлик ишлатилганди ва бу пенальти"
13 мар 2014 03:30
Янгиликлар
Компани: "Жекога нисбатан қўполлик ишлатилганди ва бу пенальти"
"Манчестер Сити" ҳимоячиси Венсан Компани "Барселона" билан кечган баҳсни бошқариб борган ҳакамни танқид остига олди.
Биз бу ўйинда бор кучимиз билан ҳаракат қилдик. Учрашувда тезкор гол киритишимиз ҳам мумкин эди ва бу бизни ишимизни осонлаштириб юборарди. Лекин буни амалга ошира олмадик. Жекога нисбатан ўйин қоидаси бузилганди ва бу сўзсиз пенальти. Лекин энди барчаси бефойда. Тарихда ғолиблар номи эслаб қолинади. Бу бизнинг ЕЧЛдаги учинчи мавсумимиз бўлди. Кейинги мавсумда биз ҳеч кимдан қурқмай ҳаракат қиламиз.
Фикрлар