

Меҳмонлар ҳимоячиси Венсан Компани баҳсни асосий таркибда бошлади. Бу унинг учун клуб сафидаги 250-ўйини бўлди. Шундай қилиб, 32 ёшли бельгиялик "Манчестер Сити"да 250та ўйин ўтказган клуб тарихидаги тўртинчи футболчига айланди. Олдинроқ бу натижага Давид Силва (252), Ричард Данн (253) ва Жо Харт (266) эришган эди.


