UZ

Сўнгги янгиликлар

15:31Осиё Кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  0 15:09Ўзбекистон кубоги. 3-тур расмийлари маълум  0 14:23"Челси" "Арсенал"га йирик ҳисобда имконият бой берилгач, Почеттинони ишдан ҳайдаши мумкин  4 14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  17 13:56"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди  3 13:32Гвардиола Канселунинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 13:05"Шеффилд Юнайтед" АПЛ антирекордини ўрнатди  0 12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   7 12:04"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишган  1 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0 11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  9 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  11 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  16 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  13 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  6

Комор ороллари ТЖ дарвозасида турган ҳимоячи 6 зарбадан 4 тасини қайтарди. Бу ҳали ҳаммаси эмас Янгиликлар

Комор ороллари ТЖ дарвозасида турган ҳимоячи 6 зарбадан 4 тасини қайтарди. Бу ҳали ҳаммаси эмас

Африка Кубоги 1/8 финалида мусобақа мезбони Камерун қийинчилик билан Комор оролларини 2:1 ҳисобида таслим этди.

Меҳмонларнинг уч нафар кипери сафда бўлмагани туфайли дарвозага чап қанот ҳимоячиси Шокир Ал Хадур (бўйи – 172 см) туришга мажбур бўлди. Салим Бен-Буана жароҳат олган бўлса, Мойад Уссейнида коронавирус аниқланган ва Али Аҳмади COVID қоидаларини бузганди.

Ал Хадур дарвоза томон йўлланган 6 зарбадан 4 тасини қайтаришга эришди. У 52 бор тўпга тегинди ва ўз жарима майдонидан 42 узатмани амалга оширди. Шунингдек, 30 ёшли футболчининг либосидаги рақамни скотч билан ўзгартиришга тўғри келди.

Қўшимчасига, Комор ороллари 7-дақиқаданоқ бир киши кам бўлиб ўйнашига тўғри келди. Жамоа сардори Нажим Абду қўполлиги учун майдондан четлатилди.

Рейтинг: +30   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика