UZ

Сўнгги янгиликлар

10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  1 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  0 09:10«РБ Лейпциг» грандлар қизиқаётган футболчига нарх қўйди  1 08:47Златан рамзий термасини тузди ва ўзини қўшмади. Нега қўшмаганини эса Ибра супер тарзда тушунтириб берди  5 08:25Фабрицио Романо Хаби Алонсонинг келажагини очиқлади  4 07:49Про лига. Бугун учинчи тур якунланади  1 07:25Суперлига. Бугун Олмалиқ ва Қаршида ўйинлар бор  1 01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  1 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  2 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  7 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  15 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  16 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  2 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  1 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  1

Комилов ва Ўринбоев гол урган баҳсда "Навбаҳор" Арманистон клубини мағлуб этди Янгиликлар

Комилов ва Ўринбоев гол урган баҳсда "Навбаҳор" Арманистон клубини мағлуб этди

Ўз ўқув-машғулот йиғинини Туркияда олиб бораётган Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси мазкур йиғин доирасидаги олтинчи назорат баҳсини бугун Арманистон биринчи лигаси вакили Ереваннинг “Уэст” клубига қарши ўтказди.

Белек шаҳридаги “Суэна” стадионида бўлиб ўтган мазкур ўйинда наманганликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Мазкур учрашувнинг 17-дақиқасида жамоамизнинг тажрибали ҳимоячиси Ғиёсжон Комилов рақиб дарвозасидан 30 метрлар чамаси узоқликдан белгиланган жарима зарбасини ажойиб тарзда амалга ошириб, ҳисобни очди – 1:0.

Урилган голдан сўнг, ҳужумкорликни янада кучайтирган Андрей Канчельскис шогирдлари 35-дақиқада ҳисобдаги фарқни янада оширишди. Маҳоратли ҳужумчи Забиҳилло Ўринбоев “Навбаҳор”нинг навбатдаги ҳужумини самарали тарзда якунлади – 2:0.

Натижада “лочинлар” танаффусга ушбу ҳисобдаги ғалаба билан чиқиб кетишди. Иккинчи бўлимда ҳар икки жамоа аъзоларида гол уриш учун бир қатор вазиятлар юзага келган бўлса-да, улардан самарали тарзда фойдалана олишмади. Шу тариқа наманганликлар ушбу ўйинда ютуққа эришишди.

Мазкур баҳсда "Навбаҳор" устози Андрей Канчельскис майдонга қуйидаги футболчиларни туширди: Дилшод Ҳамроев, Тоҳир Шамситдинов, Обид Жўрабоев, Ғиёсжон Комилов, Шаҳзодбек Ҳамидов, Сардор Теляков, Амирбек Жўрабоев, Аббос Ғуломов, Ҳусайн Эргашбоев, Анвар Ҳожимирзаев, Забиҳилло Ўринбоев.
Захирадан майдонга тушганлар: Ислом Абдуллахонов, Миркомил Локаев, Абдулҳай Исмоилов, Руслан Болов.

“Навбаҳор” қаторасига учта дурангдан сўнг, ниҳоят, навбатдаги назорат ўйинида зафар қучди. Эслатиб ўтамиз, наманганликлар олдинги ўртоқлик баҳсларида Туркманистоннинг “Ахал” клубини 1:0, Сербиянинг “Рад” жамоасини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, Қозоғистоннинг “Жетису” клуби билан 1:1, Украинанинг “Колос” жамоаси билан 0:0 ва Грузиянинг “Самтредиа” клуби билан 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекишганди.

“Навбаҳор” Туркияда яна 1та назорат-синов ўйини ўтказади. Мазкур ўртоқлик баҳси 20 февраль куни бўлиб ўтади. Аммо “лочинлар”нинг рақиби қайси жамоалиги ҳозирча номаълум.


“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати

Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика