Коман: "Марокаш қийин гуруҳдан чиқди ва ЖЧда яхши иштирок этмоқда"

Sherzod Nurmatov
12 дек 2022, 12:22
Франция терма жамоаси вингери Кингсли Коман ЖЧ-2022 ярим финали доирасидаги Марокашга қарши ўйин олдидан фикрлари билан ўртоқлашди.

"Биз диққатимизни йўқотганимиз йўқ. Олдинда Марокаш миллий терма жамоаси билан ўйин кутяпти. Ғалаба қозониш учун бор кучимизни сарфлашимиз керак.

Марокаш қийин гуруҳдан чиқди ва турнирда яхши иштирок этмоқда. Улар ярим финалда бўлишга лойиқ. Биз катта тактик иш устида ишлашимиз лозим", – деди Коман.

Франция ярим финалда Марокаш билан куч синашади. Ўйин 14 декабрь, чоршанба куни бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ​RMC Sport