Коман "Бавария" билан шартномасини узайтирмайди

Alisher
11 сен 2021
"Бавария" форварди Кингсли Коман келаси ёзда клубни тарк этиши мумкин.

25 ёшли франциялик футболчи мюнхенликлар билан шартномани узайтирмоқчи эмас.

Футболчининг клуб билан тузган амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Коман ўтган мавсум 39та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол ва 15та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: le10sport