Коло Туре: "Мен "Ливерпуль" сафида Чемпионлар лигасини ютмоқчиман"
21 ноя 2013 22:25
Янгиликлар
Коло Туре: "Мен "Ливерпуль" сафида Чемпионлар лигасини ютмоқчиман"
"Ливерпуль" ҳимоячиси Коло Туре яқин келажакда клуб сафида Чемпионлар лигасини ютмоқчи эканини айтиб ўтди.
- Айнан шу сабабли мен "Ливерпуль"га ўтдим. Бу ерда яна Чемпионлар лигасида ўйнай олишимга ишонаман. Мақсадимиз йўлида олға бораяпмиз, мусобақага йўлланма олгач унда ғолиб чиқишга уринамиз. Чемпионлар лигаси — ажойиб мусобақа, унда "Ливерпуль" либосида ўйнаш фантастика бўлади. Мен "Арсенал" сафида ўйнаганимда, совриндан 15 дақиқа узоқда бўлгандим, аммо ўшанда "Барселона"га мағлуб бўлганди 1:2. Буни эслаш оғир, - дейди Туре "Ливерпуль" клуби расмий сайтига.
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар