UZ

Сўнгги янгиликлар

07:43Осиё кубоги. Бугун Қувайтга қарши майдонга тушамиз  0 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  0 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Файҳа" 3:1   0 01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  41 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   4 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  7 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  6 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  2 00:25Иван Бошкович: "Ғалаба осонликча келмаслигини бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди"  1 00:10"Жиззах" бош мураббийи: "Таркибимиз фақат маҳаллий футболчилардан иборат экани мени хурсанд қилади"  2

Коло Туре икки ой ўтиб "Уиган"дан истеъфога чиқарилди Янгиликлар

Коло Туре икки ой ўтиб "Уиган"дан истеъфога чиқарилди

"Уиган" жамоа бош мураббийи Коло Турени икки ой ўтганидан кейин ишдан бўшатди.

Туре жамоа устози сифатида 9 та ўйин ўтказди ва уларнинг бирортасида ғалаба қозона олмади. "Арсенал" ва "Манчестер Сити"нинг собиқ ҳимоячиси ўтган йилнинг 29 ноябрь куни ишни қабул қилиб олгач, уч ярим йиллик шартнома имзолади. Шундан сўнг "Уиган" лиганинг 7 та ўйинида атиги 2 очко тўплади. Жамоа Англия Кубогида "Лутон"га мағлуб бўлди. Ўтган ҳафта сўнгида лига доирасида худди шу рақибга 0:2 ҳисобида имкониятни бой берганидан кейин Чемпионшипнинг энг қуйи поғонасида қолди. Хавфсиз ҳудудга чиқиб олиш учун эса 4 очко керак.

Коло Туре ўзи туғилган Кот д’Ивуар, шунингдек, "Лестер" ва "Селтик"да мураббийлик қилганидан кейин бу илк бош мураббий сифатидаги ўрни бўлди. Унинг "Уиган"даги ёрдамчилари ҳам "ДВ Стэдиум"ни тарк этди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика