UZ

Сўнгги янгиликлар

10:00Sofascore. Ҳожимат Эркиновнинг кечаги ҳаракатлари неча баҳога баҳоланди?  0 09:37Ўзбекистон кубоги. ОКМК "Арал академия"ни ўз майдонида қабул қилади  0 09:14«Бу шармандалик». Почеттино «Челси» футболчилари ўртасидаги пенальти тепиш учун жанжаллашгани ҳақида гапирди  7 08:50Ўзбекистон ОТЖ сардори Осиё кубогига тайёргарлик ҳақида фикр билдирди  9 08:34Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа  5 08:30U-23 Осиё Кубоги. Австралия - Иордания 0:0   0 08:25U-23 Осиё Кубоги. Қатар - Индонезия 2:0   0 08:20Туркия чемпионати. "Аланяспор" - "Галатасарай" 0:4   0 08:15АПЛ. "Челси" - "Эвертон" 6:0   0 08:09Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум  7 08:00Серия А. "Аталанта" - "Верона" 2:2   0 07:45ЕЧЛ. Чорак финал жавоб учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар маълум. «Ман Сити» — «Реал» баҳсини италиялик рефери бошқариб боради  7 07:22Ўзбекистон кубоги. Бугун 1-тур баҳсларига якун ясалади  2 02:00АПЛ. Палмер 4та гол урган учрашувда "Челси" "Эвертон"ни "топтаб" ташлади  18 01:50"Челси" футболчиси АПЛ тўпурарлар пойгасида Холандга етиб олди  3

Коло Туре икки ой ўтиб "Уиган"дан истеъфога чиқарилди Янгиликлар

Коло Туре икки ой ўтиб "Уиган"дан истеъфога чиқарилди

"Уиган" жамоа бош мураббийи Коло Турени икки ой ўтганидан кейин ишдан бўшатди.

Туре жамоа устози сифатида 9 та ўйин ўтказди ва уларнинг бирортасида ғалаба қозона олмади. "Арсенал" ва "Манчестер Сити"нинг собиқ ҳимоячиси ўтган йилнинг 29 ноябрь куни ишни қабул қилиб олгач, уч ярим йиллик шартнома имзолади. Шундан сўнг "Уиган" лиганинг 7 та ўйинида атиги 2 очко тўплади. Жамоа Англия Кубогида "Лутон"га мағлуб бўлди. Ўтган ҳафта сўнгида лига доирасида худди шу рақибга 0:2 ҳисобида имкониятни бой берганидан кейин Чемпионшипнинг энг қуйи поғонасида қолди. Хавфсиз ҳудудга чиқиб олиш учун эса 4 очко керак.

Коло Туре ўзи туғилган Кот д’Ивуар, шунингдек, "Лестер" ва "Селтик"да мураббийлик қилганидан кейин бу илк бош мураббий сифатидаги ўрни бўлди. Унинг "Уиган"даги ёрдамчилари ҳам "ДВ Стэдиум"ни тарк этди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика