UZ

Сўнгги янгиликлар

08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  2 08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  0 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  4 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  22 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 2:2 (пенальтилар 10:11)  1 07:05Серия А. "Удинезе" - "Рома" 1:2  0 07:00АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 0:4  0 04:48Интервью. Исломбек Исмоилов: "Мураббийнинг ҳаёти ўйиндан ўйингача"  1 01:56U-23 Осиё кубоги. Даҳшат! Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди. Жамоалар 12 тадан пенальти тепишди  47 00:28Швейцария Суперлигасида ўйин олдидан қорли стадионни мухлислар тозалашди  0 00:11U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  3 23:54АПЛда ўйнайдиган икки нафар футболчи зўравонликда гумонланиб, ҳибсга олинди  9 23:37Франция президенти Дрогба ва Азар билан бир жамоада футбол ўйнаб, пенальтидан гол урди  3 23:10Ҳожимат Эркинов: "Учрашувнинг асосий вақтида ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  14

Коло Туре икки ой ўтиб "Уиган"дан истеъфога чиқарилди Янгиликлар

Коло Туре икки ой ўтиб "Уиган"дан истеъфога чиқарилди

"Уиган" жамоа бош мураббийи Коло Турени икки ой ўтганидан кейин ишдан бўшатди.

Туре жамоа устози сифатида 9 та ўйин ўтказди ва уларнинг бирортасида ғалаба қозона олмади. "Арсенал" ва "Манчестер Сити"нинг собиқ ҳимоячиси ўтган йилнинг 29 ноябрь куни ишни қабул қилиб олгач, уч ярим йиллик шартнома имзолади. Шундан сўнг "Уиган" лиганинг 7 та ўйинида атиги 2 очко тўплади. Жамоа Англия Кубогида "Лутон"га мағлуб бўлди. Ўтган ҳафта сўнгида лига доирасида худди шу рақибга 0:2 ҳисобида имкониятни бой берганидан кейин Чемпионшипнинг энг қуйи поғонасида қолди. Хавфсиз ҳудудга чиқиб олиш учун эса 4 очко керак.

Коло Туре ўзи туғилган Кот д’Ивуар, шунингдек, "Лестер" ва "Селтик"да мураббийлик қилганидан кейин бу илк бош мураббий сифатидаги ўрни бўлди. Унинг "Уиган"даги ёрдамчилари ҳам "ДВ Стэдиум"ни тарк этди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика