Коке: "Мағлубиятсиз сериядан сўнг Италия терма жамоаси устидан "Сан-Сиро"да қозонилган ғалаба уни шунчаки унутилмас қилди"

Alisher
7 окт 2021, 17:38
Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Коке Миллатлар Лигаси ярим финалидаги Италия (2:1) устидан қозонилган ғалаба ҳақида ўз фикрларини билдирди.

"Тарихий кеча. Мағлубиятсиз сериядан сўнг Италия терма жамоаси устидан "Сан-Сиро"да қозонилган ғалаба уни шунчаки унутилмас қилди. 

Барча ўйлаганларимиз иш берди, аммо бунинг учун кўп меҳнат қилишимиз керак эди. Биринчи бўлим юқори даражадаги футбол бўлди", - дейди испан.

Ғолиблар сафида Ферран Торрес дубль қайд этган бўлса, Италия таркибида Лоренцо Пеллегрини ягона голни урди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: uefa.com