UZ

Сўнгги янгиликлар

17:39Ўзбекистон U-16 термаси Японияга мағлуб бўлди   1 17:09Уругвайга қарши ўйин олдидан Фабио Каннаваро нималар деди?  4 16:58Спаллетти Италия термасининг жаҳон чемпионатига чиқишига ишонади  2 16:39Килиан Мбаппе: "Роналду - энг зўри"  7 16:36Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U20 - Қозоғистон U20 баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  9 16:14"Барселона" Левандовски борасида бир қарорга келди  1 15:50Тарихда илк бор ўзбекистонлик футбол мутахассислари ФИФА қўмитасига тайинланди  128 15:43Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U18 - Озарбайжон U18 баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  0 15:21Стивен Жеррард собиқ жамоасини бошқаришни истамади  0 14:54Юлиан Нагельсманн Виртцни мақтади  0 14:38Бруну Фернандеш: "Саудия Арабистонидан бўлган таклифни ўйлаб ҳам кўрмаганман"  2 14:21Андоррага қарши ўйинга 2 кун қолганида Сербия термаси бош мураббийи истеъфога чиқарилди  1 13:59Месси МЛСнинг яна бир рекордини ўрнатди  8 12:37Игорь Сергеев: "Уругвайни “иккинчи” таркиб деб ажратиш нотўғри”  10 11:59Роналду 2025 йилда Португалия терма жамоаси сафида учта пенальтидан иккитасини ура олмади. Терма жамоа бу ўйинларнинг барчасида ғалаба қозонди  14

«Кўҳна қитъа»га юзланган «Янги Неймар» Янгиликлар

«Кўҳна қитъа»га юзланган «Янги Неймар»

Ҳали Неймар «Барселона»га мослашиб улгурмасидан, «Сантос» унинг ўрнини боса оладиган футболчини нақд қилиб қўйганди.
Бу моҳир ҳужумчининг ўринбосарлар жамоасидаги голлари сони 100тадан ошиб кетган, ўртача маҳсулдорлиги юқори эди. Натижада ёш иқтидор соҳиби «Габигол» тахаллусига сазовор бўлди. Европанинг номдор жамоалари унинг изига тушгандилар. Футболчи Бразилия термаси билан Рио Олимпиадасида ғолиб чиққанидан кейингина «кўҳна қитъа»ни забт этишга бел боғлади. Уни ўз таркибига қўшиб олишда Миланнинг «Интер» жамоаси бошқалардан кўра чаққонроқ ҳаракат қилди.

Тўлиқ номи Габриэль Барбоса бўлган иқтидор соҳиби ўз фаолиятини мини-футбол майдонларида бошлаган. 14 ёшли ўсмирни «Сантос»нинг собиқ скаути Зито кашф этганди. Ўшанда Габи жамоадаги тенгдошларига қарши майдонга тушиб, уларни 6та гол билан «меҳмон» қилганди. Марҳум Зито ўша куниёқ ёш мерганнинг отаси билан учрашиб, Габини «Сантос»га таклиф қилишни дилига тугиб қўйганди. Келишувни тезроқ амалга ошириш мақсадида клуб ноёб иқтидор соҳибининг қашшоқ оиласига уй совға қилди. «Ўшанда биз «Сантос»нинг Габига қизиқиш билдираётганидан хабардор бўлгач, тун бўйи мижжа қоқмай тонг орттирдик. Ахир ўғлим болалигидан шу жамоа мухлиси эди», - деганди Габриэлнинг отаси.

Кейинги 8 йилни Габи футбол ва мини-футбол майдончаларида ўтказди, мунтазам равишда турли ёш тоифаларидаги терма жамоаларда тўп сурди. Ўзининг мафтункор ўйин­лари билан нафақат «Сантос»нинг, балки ўринбосарлар жамоаси ўйин­ларини диққат билан кузатиб борадиган ашаддий мухлислар, матбуот вакиллари меҳрини ҳам қозонди. «У Гансонинг чап оёғини, Неймарнинг юксак техникаси ва тезлигини ўзлаштирган», - деб ёзганди Бразилия нашрларидан бири Габиголга бағишлаган мақоласида.

Дарҳақиқат, Неймар Европа сафарига отланаётган 2012 йили Габриэль ёшлар жамоасида ҳар бир учрашувни камида битта гол билан нишонлашга одатланганди. Ўша пайт­даёқ «Сантос»нинг бўлажак супер­юлдузи бутун Жанубий Америкага танилиб улгурди. Унгача мухлислар Неймар ва Гансонинг фантастик ўйин­лари билан банд бўлганликлари боис, Габи «соя»да қолиб кетганди. Габриэль 16 ёшга чиққанида фаолиятидаги дастлабки профессионал шартномасини имзолади. Алекс Сандро, Данило ва албатта, Неймарни тарбиялаб, вояга етказган «Сантос» трансфер бозорида юксак обрўга эга бўлганди. Габриэль айнан ўша мавсумда «Сантос» таркибидан жой олди. «Гремио»га қарши кечган баҳсда дебютини нишонлади. Шундан сўнг, мунтазам равишда ососий таркиб ўйинчиси сифатида майдонга туша бошлади.

Габиголнинг дебюти «Сантос»нинг кадрлар муаммоси даврига тўғри келиб, ёш футболчи бундан унумли фойдаланди. Нафақат ўйин услуби, балки ташқи кўриниши, кийиниши ва юриш-туриши билан ҳам Неймарни эслатади. Малакали агент сифатида танилган Вагнер Рибейро уни «Интер»­нинг энг кўп маош оладиган футболчисига айлантирди. Хуллас, дебют мавсумдаёқ етакчиликни ўз қўлига олган Габигол «Сантос»даги 2,5 йил ичида 148 марта майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 54 бор ишғол этди. Бу фаолиятини энди бошлаган футболчилар ўртасида Бразилия «А» сериясидаги рекорд натижадир.

Рио Олимпиадасидаги муваффақият Габининг Европага парвоз қилиши учун трамплин вазифасини ўтади. Тарихга «допинг Олимпиадаси» номи билан кирган мусобақада мезбонлар барча танқидчилар оғзини юмиб қў­йишди, Бразилия аёллар терма жамоаси етакчиси Мартанинг номини айтиб ҳайқириб турадиган трибуналар жимиб қолишди. «Селесао»нинг навқирон таркиби ЖЧ-2014 турнирида акалари танлаган йўлдан боришни исташмади. Габриэль Барбоса эса ана шу ташаббускор жамоанинг ёрқин фидойиларидан бири бўлди. Натижада, анчадан буён унинг маҳоратига мафтун бўлган европаликлар «қимирлаб» қолишди.

Ниҳоят, ноёб иқтидор соҳибини қўлга киритиш йўлидаги тортишувларда ғолиблик Миланнинг «Интер» клубига насиб этди. Yahoo Esportesнинг маълумотларига кўра, «нерадзурри» Габи учун 29 млн. евро таклиф этди. Аммо футболчининг ўзига ҳар бир мавсум учун 4,5 млн. евро иш ҳақи белгилади. Шу тариқа Габигол «Интер»да энг кўп маош оладиган ўйинчига айланди. Ҳатто жамоа сардори Мауро Икарди ҳам ундан анча кам - 3,8 млн. олади.

Қисқаси, футболчининг агенти Вагнер Рибейро ўз мижозига «Ювентус», «Лестер» ҳамда «Атлетико»нинг харидор эканлигидан унумли фойдаланди. «Ҳа, Габигол «Интер»нинг энг кўп маош оладиган футболчисига айланди. У ҳар ойда 380 минг иш ҳақи олади. «Сантос»да шунча маблағга эга бўлиш учун бир йил тўп сурарди», - деди Рибейро.

Шундай қилиб, анчадан буён кўпчилик мутахассисларнинг диққат марказида бўлган Габриэль Барбоса Европадаги фаолиятини бошлади.


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика