

"Манчестер Сити" бу йилги мусобақа финалида "Флуминенсе"ни мағлубиятга учратди (4:0).
2012 йилда "Челси" "Коринтианс"га 0:1 ҳисобида ютқазганди. Ўшандан бери фақат Европа жамоалари мусобақада ғолиб бўлади. Ушбу оралиқда "Реал" 5 марта, "Бавария" 2 марта, "Барселона", "Ливерпуль", "Челси" ва "Манчестер Сити" 1 мартадан мусобақада ғолиб бўлган.
Умумий ҳисобда мусобақада Европа жамоалари 16 марта, КОНМЕБОЛ клублари эса 4 марта ғалаба қозонган. Бошқа қитъа вакиллари эса ушбу турнирда юта олишмаган.




